Ўзбекистон

Самарқандда банкдан қарздор фуқаро машинасидан айрилди

У машинасини МИБ ходимларидан яшириш мақсадида фақат тунда уйига олиб келиб, кундузи бошқа жойда сақлаган.

Самарқандда банкдан қарздор фуқаро машинасидан айрилди

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси Қидирув шўъбаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида банк фойдасига ундирилиши лозим бўлган қарздорлик билан боғлиқ навбатдаги ижро ҳаракати таъминланди.

 

Маълум бўлишича, Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро Р.У.дан Микрокредитбанк АТБ фойдасига 19 миллион сўм қарздорликни ундириш белгиланган ва унга тегишли “Chevrolet Gentra” русумли автотранспорт воситасига қидирув эълон қилинган.

 

Қарздор транспорт воситасини фақат тунда уйига олиб келиниб, кундузи бошқа жойда сақланаётгани аниқланган. Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида автомашина қарздорнинг яшаш манзилида аниқланди.

 

Натижада фақат тунда уйига келадиган қарздор транспорти белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Самарқандда банкдан қарздор фуқаро машинасидан айрилди | Zamon.uz