Жаҳон

Покистон тунда Афғонистонга ҳужум қилди

Ҳужум оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлган.

Покистон тунда Афғонистонга ҳужум қилди

Кеча, 21 февраль куни Покистон ҳарбий авиацияси Афғонистоннинг шарқий ҳудудларида жангариларга қарши ҳаво ҳужумларини амалга оширди. Покистон ҳукумати бу зарбаларини “разветка маълумотларига асосланган, аниқ нишонларга қарши операциялар” деб атаган бўлса, Афғонистон ҳукумати бунга қарши эътироз билдирди.

 

Покистон расмийлари ҳужумлар давомида “Теҳрики Толибон Пакистан” (ТТП) ва унинг алоқадор гуруҳларига зарба берилганини маълум қилди. Расмий баёнотга кўра, ушбу гуруҳлар сўнгги пайтларда Покистонда уюштирилган ўта хавфли ҳужумлар ортида турган бўлиши мумкин.

 

Покистон ҳукумати, жумладан Исломободдаги ахборот вазирлиги, ҳужумларни “мамлакат хавфсизлигини таъминлаш” чораси деб атаб, халқаро ҳамжамиятдан Афғонистонни босим остига олишни талаб қилди.

 

Афғонистон ҳукумати ҳужумлар оқибатида ўнлаб фуқаролар, хусусан аёллар ва болалар ҳам ҳалок бўлганини билдирган. Дастлабки маълумотларга кўра, камида 17 киши, шу жумладан, бир нечта оиланинг аъзолари ҳалок бўлган.

 

Афғон расмийларига кўра, зарба Биҳсуд туманидаги уйларни нишонга олган ва бу уйда 12 нафар бола ва ўсмир ҳалок бўлган. Шунингдек, кўплаб одамлар жароҳат олгани, аҳоли турар-жойлари вайрон бўлганига оид фотосуратлар ва видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда.

 

Афғонистон Мудофаа вазирлиги ҳужумни қоралаб, Покистонга муносиб ва ўз вақтида жавоб қайтарилишидан огоҳлантирди.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Покистон тунда Афғонистонга ҳужум қилди | Zamon.uz