Сурхондарёда кучукларнинг қулоғини узиб ташлаган йигит қамалди
У ит болаларига шафқатсиз муносабатда бўлиб, бу ҳаракати акc этган видеони ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаган.

Аввалроқ Сурхондарё вилоятида фуқаро ит болаларининг қулоғини мажбурлаб юлиб олганлиги акс этган видео тарқалганди. Ҳолат юзасидан вилоят Экология бошқармаси ҳам расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, олиб борилган ўрганишлар давомида Шеробод тумани Меҳнатобод маҳалласида яшовчи фуқаро O.Й. ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида итнинг 3 бош боласига нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиб, уларнинг қулоқ қисмларини қўл билан юлиб ташлаганлиги акс этган видео материални жойлаштирган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси 2-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳужжатлар судга юборилган.
Суд ҳукмига мувофиқ, фуқаро O.Й.гa нисбатан 10 кун маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.







