Ўзбекистон

Тошкентда ЙТҲ оқибатида Gentra мажақланиб кетди

Яккасарой туманида 3 та машина иштирокида жиддий авария юз берди. Бир киши тан жароҳати олиб, унга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Тошкентда ЙТҲ оқибатида Gentra мажақланиб кетди

Кеча, 21 февраль куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида 3 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

 

Қайд этилишича, соат 21:35 ларда Яккасарой тумани Нукус-Глинка чорраҳасида 1988 йилда туғилган Т.Б. бошқарувидаги Cobalt, 1989 йилда туғилган Й.У. бошқарувидаги Nexia-3 ва 2007 йилда туғилган А.О. бошқарувидаги Gentra автомашиналари ўзаро тўқнашган.

 

ЙТҲ оқибатида Gentra транспорт воситаси ҳайдовчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

 

ЙТҲнинг келиб чиқиши сабаби: Gentra русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган Nexia-3 русумли транспорт воситаси билан ЙТҲ содир этиб, руль бошқарувини йўқотган ва қарама-қарши томонда турган Cobalt русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.  

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Тошкентда ЙТҲ оқибатида Gentra мажақланиб кетди | Zamon.uz