Жаҳон

Трампнинг қароргоҳига бостириб кирмоқчи бўлган йигит отиб ташланди

У ярим тунда президент қароргоҳи олдида қўлида милтиқ билан пайдо бўлган.

Трампнинг қароргоҳига бостириб кирмоқчи бўлган йигит отиб ташланди

21 февралдан 22 февралга ўтар кечаси АҚШ Президентининг Флоридадаги шахсий қароргоҳи ва дам олиш маскани — Мар‑а‑Лаго атрофида фавқулодда ҳолат юз берди. Соат тахминан 1:30 да 20 ёшлар атрофидаги йигит ов милтиғи ва ёнилғи тўлдирилган идиш билан қароргоҳда пайдо бўлган.

 

Уни икки нафар Махфий хизмат агенти ва шериф ўринбосари тўхтатиб, қўлидаги нарсаларни ташлашни буюрган. Йигит идишни ерга қўйган, бироқ ов милтиғини “ўқ узиш позициясига” кўтарган пайт ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан отиб ташланган. Оқибатда йигит воқеа жойида вафот этган.

 

Манбаларга кўра, у америкалик—Аустин Тускер Мартин бўлиб, Шимолий Каролинадан бўлган. Йигитнинг оила аъзолари уни бир неча кун олдин йўқолган деб хабар қилган.

 

Воқеа содир бўлган пайт президент Доналд Трамп ва унинг рафиқаси қароргоҳда бўлмаган. Улар Вашингтондаги Оқ уйда эди.

 

Айни пайтда маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органлари воқеа сабабларини аниқлаш бўйича суриштирув ишларини бошлаган. Йигитнинг мақсади ҳозирча мавҳумлигича қолмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Трампнинг қароргоҳига бостириб кирмоқчи бўлган йигит отиб ташланди | Zamon.uz