Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 47 млрд долларга етди

Шундан 85 фоизи ташқи қарз ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 47 млрд долларга етди

2025 йил якунига келиб Ўзбекистоннинг жами давлат қарзи (ташқи ва ички) 46,85 млрд долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) нинг 31,9 фоизига тенг.

 

Иқтиосдиёт ва молия вазирлигига кўра, давлат қарзининг асосий қисми — 39,82 млрд доллари ёки 85 фоизи ташқи қарз ҳиссасига тўғри келади. Ташқи қарзнинг ЯИМга нисбати эса 27,1 фоизни ташкил этади.

 

Ташқи қарзнинг 83 фоизи хорижий валютада расмийлаштирилган. 40 фоизи ўзгарувчан фоиз ставкаларига эга, қарзнинг катта қисми узоқ муддатли, қисқа муддатли мажбуриятлар деярли мавжуд эмас.

 

Давлат қарзининг қолган қисми — 7,03 млрд доллари ёки 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади. Ички қарзнинг ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)га нисбати эса 4,8 фоизни ташкил этади.

 

Маълумот учун, Ўзбекистон қонунчилигига кўра, давлат қарзининг ЯИМга нисбати 60 фоиздан ошиб кетмаслиги керак. Ҳозирги 32 фоиз атрофидаги кўрсаткич хавфсиз даража деб ҳисобланади.

custom img

Самарқанддаги ҳибсхонада туман газ ходими вафот этгани айтилмоқда

Zamon.uz ҳолат бўйича изоҳ олиш учун вилоят ИИБ билан боғланди. Маълумотларга кўра, марҳумнинг қандли диабет касаллиги бўлган.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 47 млрд долларга етди

Шундан 85 фоизи ташқи қарз ҳиссасига тўғри келади.

custom img

Сурхондарёда кучукларнинг қулоғини узиб ташлаган йигит қамалди

У ит болаларига шафқатсиз муносабатда бўлиб, бу ҳаракати акc этган видеони ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаган.

custom img

Ўзбекистонликлар рамазонда бериладиган ёрдам пули бўйича фирибгарликдан огоҳликка чақирилди

Фирибгарлар турли йўллар, ҳатто сохта сайтлар яратиб, пулни ўғирлашга уринишлари мумкин.

custom img

Отабек Умаров FIA Сенати таркибига кирди

Энди Умаров ташкилотнинг олий бошқарув органи фаолиятида иштирок этади.

custom img

Тошкентда ЙТҲ оқибатида Gentra мажақланиб кетди

Яккасарой туманида 3 та машина иштирокида жиддий авария юз берди. Бир киши тан жароҳати олиб, унга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

custom img

Навоий ва Тошкентда қалбаки пул сотувчилар ушланди

Сохта купюралар Туркиядан Қирғизистон орқали Ўзбекистонга олиб келинган.

custom img

Энди МИБда ишлар янада тезлашади: тизимга сунъий интеллект жорий қилиняпти

1 мартдан бошлаб МИБ фаолиятига ҳам сунъий интеллект технологиялари жорий қилинади. Иш ҳажмининг 30 фоиз қисми унга юклатилади. Бу орқали бир қатор хато-камчиликлар олди олинади ва иш самарадорлиги оширилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"