Жаҳон

Америкада Эпштейннинг ташландиқ самолёти топилди

10 йилдан бери қаровсиз турган ҳаво кемасидан вояга етмаганларни жинсий қуллик учун дунё бўйлаб ташишда фойдаланилган.

Америкада Эпштейннинг ташландиқ самолёти топилди

Американинг Жоржия штатидаги авиация омборидан 10 йилдан бери ташландиқ ҳолатда турган машҳур америкалик молиячи Жеффри Эпштейннинг шахсий самолёти — Boeing 727 топилди.

 

Оммавий ахборот воситаларида “Lolita Express” номи билан танилган самолёт 2016 йилдан буён Брунсвик авиация омборларида ташландиқ ҳолда ётибди. У яқинда текширувчилар томонидан коррозияга учраган ва ички қисмида чириган бўлаклар билан тўла ҳолатда суратга олинган.

 

Ҳаво кемаси 2001–2016 йилларда Эпштейнга тегишли эди. У Boeing 727–100 модели бўлиб, ўз вақтида илғор мебель ва технинакалар билан жиҳозланган, ичида ётоқхона, бир нечта қулай дам олиш зоналари, ошхона ва ҳаммомлар бўлган.

 

Сўнгги расмий парвозини 2016 йилда амалга оширганидан сўнг, самолётнинг двигателлари олиниб, у учишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган ва ташқи шароит таъсирида кириш жойларида коррозия юзага келган.

 

Самолёт ичида сунъий йўлдош телефони, ётоқ, болалар учун лосьон ва кукун, кир сочиқлар, Эпштейннинг самолёти рақами билан монограмма туширилган салфеткалар топилган. 

 

Тергов материалларида кўрсатишича, самолёт фақат бой ва машҳур шахсларни ташиш учун хизмат қилган эмас, балки Эпштейннинг вояга етмаганларни жинсий эксплуатация қилиш тармоғидаги муҳим восита сифатида ҳам ишлатилган деб ҳисобланади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Америкада Эпштейннинг ташландиқ самолёти топилди | Zamon.uz