Ўзбекистон

Фарғонадаги боғчаларда болалар оммавий заҳарланди

Ҳозирда 62 нафар бола шифохонага ётқизилган.

Фарғонадаги боғчаларда болалар оммавий заҳарланди

Ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳридаги давлат боғчаларида болаларнинг оммавий заҳарланиши юз берганлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан вилоят ССВ расмий муносабат билдирди. 

 

Қайд этилишича, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига 21 февраль куни соат 19:00 дан бошлаб Фарғона шаҳар ҳудудида жойлашган 2-сонли, 58-сонли ва 61-сонли мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари тана ҳароратини кўтарилиши, қоринда оғриқ, ҳолсизлик, кўнгил айниши, ич ўтиши белгилари билан мурожаат билан келишган.

 

Аниқланишича, беморларда қорин соҳасида оғриқ, ич кетиши, ҳароратни кўтарилиши, кўнгил айниши каби соғлиғида салбий ҳолатлар кузатилган. 

 

Шифохонада даволовчи врачлар томонидан беморлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, “Ўткир диарея касаллиги, алиментар этиологияли” ташхиси билан диярея бўлимига ётқизилган.

 

Ҳозирда бўлимда 62 нафар беморлар стационар даволанаётган бўлиб, ҳолати яхши. 

 

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси мутахассислари боғчаларнинг ошхоналарида ва овқат етказиб берувчи корхонада текширувлар ўтказиб, болалар истеъмол қилган таомлардан лаборатория намуналари олиб текширмоқда.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"