Ўзбекистон

ИИВ Самарқанддаги ҳибсхонада вафот этган шахс бўйича изоҳ берди

Маълумотларга кўра, марҳум ўлимидан бир неча кун олдин Тиббиёт бирлашмасига олиб чиқилиб, муолажа қилинган ва ҳибсхонага қайтарилган.

ИИВ Самарқанддаги ҳибсхонада вафот этган шахс бўйича изоҳ берди

Аввалроқ Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани газ идораси ходими ҳибсxонада вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Zamon.uz бу бўйича вилоят ИИБдан изоҳ олиб, марҳумнинг қандли диабет касаллиги борлигини аниқлаганди.

 

Ҳолат юзасидан ИИВ ахборот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов ҳам расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, 21 февраль куни соат 17:35 ларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани 7-сонли Тергов ҳибсхонада сақланаётган, Каттақўрғон тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан айбланиб қамоққа олинган, 1991 йилда туғилган фуқаро Х.Қ. соғлиги ёмонлашганлиги сабабли Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмасига олиб бориш вақтида, шу куни соат 18:00 ларда вафот этган.

 

Бирламчи суд-тиббиёт ташхисга кўра марҳумнинг вафоти “2-тип қандли диабетнинг оғир асоратлари” натижасида юзага келган. Баданида ҳеч қандай жароҳат излари аниқланмаган.

 

Маълумот ўрнида, 2026 йилнинг 18 февраль куни айбланувчи Х.Қ. касаллиги сабабли Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмасига олиб чиқилиб, акаси Х.Х.га хабар қилинган ва уларга шифохонада қўшимча равишда учрашув ташкил этилган. Айбланувчи Қ.Х. керакли муолажалардан сўнг 2026 йил 20 февраль куни Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси шифокорларининг хулосасига асосан соғлиғи қониқарли бўлганлиги сабабли ҳибсхонага қайтарилган.

 

Ҳозирда ҳолат прокуратура органлари томонидан ўрганилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

ИИВ Самарқанддаги ҳибсхонада вафот этган шахс бўйича изоҳ берди | Zamon.uz