Ўзбекистон

Наманганда эҳтиёжманд оилалар учун ифторликлар ташкил этилмоқда

Шунингдек, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат жамланмалари тарқатиляпти.

Наманганда эҳтиёжманд оилалар учун ифторликлар ташкил этилмоқда

Наманган вилоятида “Рамазон — меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи” шиори остида ифторликлар ташкил этилмоқда. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги хабар қилди.

 

“Рамазон – хайр-саховат, меҳр-муҳаббат улашиладиган ой. Бу ойда кўнгли ўксиклар, эҳтиёжманд, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга яхшиликлар қилинади.

 

Наманган вилоятида ҳам кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб ифторликлар ташкил этилмоқда. Хусусан, вилоят бош имом-хатиби Абдуллоҳ домла Саматов Янги Наманган тумани Ахсикент маҳалласида яшовчи эҳтиёжманд оила хонадонида бирга ифторлик қилиб, Рамазон ҳадялари топширди.

 

Худди шундай хайрли тадбирлар Наманган шаҳри ва туманларида ҳам ташкил этилди. Кечанинг ўзида бош имом-хатиблар томонидан умумий ҳисобда 14 та оилага кирилиб, озиқ-овқат жамланмалари туҳфа қилинди”, дейилади хабарда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Наманганда эҳтиёжманд оилалар учун ифторликлар ташкил этилмоқда | Zamon.uz