Жаҳон

Непалда автобус дарёга қулаб, ўнлаб одам ҳалок бўлди

Расмийларга кўра, автобусда 40 дан ортиқ йўловчи бўлган.

Непалда автобус дарёга қулаб, ўнлаб одам ҳалок бўлди

Непалнинг Дҳадинг туманида йўловчи автобуси дарёга қулаб тушиши оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди, яна 24 киши жароҳатланди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, автобус Покҳарадан Катмандуга кетаётган эди, фожиа 22 февраль куни соат 19:45 атрофида Притҳви автомагистралида содир бўлган.

 

Расмийлар автобусда 40 дан ортиқ йўловчи бўлганини билдирган. Ҳалок бўлганлар орасида хорижий фуқаролар ҳам борлиги айтилмоқда Жароҳатланганлар яқин атрофдаги шифохоналарга ётқизилган.

 

Воқеа жойига Непал полицияси ва маҳаллий қутқарув хизматлари жалб этилган. Қутқарув ишлари тунги вақт, мураккаб рельеф ва кучли оқим сабаб қийинлашган.

 

Ҳозирча ҳолат юзасидан тергов ишлари давом этмоқда.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.