Ўзбекистон

Самарқандда ука ўз акасини милтиқ билан отиб ўлдириб қўйди

Ҳодисага улар ўртасида ариқдан сув ўтказиш масаласида юзага келган низо сабаб бўлган.

Самарқандда ука ўз акасини милтиқ билан отиб ўлдириб қўйди

Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида ука ўз акасини ов милтиғи билан отиб ўлдириб қўйди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Zamon.uz'га маълумот берди.

 

Қайд этилишича, воқеа 12 февраль куни соат 11:30 ларда Нарпай тумани “Ҳўжакарзон” маҳалласи “Асилбек олтин балиқлари” фермер хўжалиги ҳудудида юз берган.

 

Фуқаро А.С. ариқдан сув ўтказиш масаласида акаси У.С. билан ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик сабабли у билан тортишиб, жанжал вақтида ўзига тегишли “ИЖ-18” русумли ов қуроли билан У.С.га бир маротаба ўқ узиб, уни қасддан ўлдирган.

 

Суд-тиббиёт экспертиза бўлинмасининг дастлабки маълумотида, марҳум У.С.нинг танасида, яъни калла, юз, бўйин аъзоларининг очиқ шикасти, пешона чап лунж иккала елка бўғини олд юзаси, ўнг елка соҳаларида ов қуролидан ўқли шикастланиш, очиқ калла мия шикасти, пешона суягини очиқ синиши бош мия тўқимасини ўқли шикастланиши, юз суякларини очиқ парчаланиб синиши, 4 ва 5 бўйин умуртқаларининг парчаланиб синиши, орқа миянинг ўқли шикастланиши ташхиси қўйилиб, унинг ўлими ташқи қон кетишидан келиб чиққанлиги кўрсатилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан 2026 йил 12 февраль куни Нарпай туман прокуратураси томонидан А.С.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, у ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Самарқандда ука ўз акасини милтиқ билан отиб ўлдириб қўйди | Zamon.uz