Ўзбекистон

Сурхондарёда “Менинг мактабим” лойиҳаси доирасидаги коррупцион схема фош бўлди

Икки мансабдор жами 111 200 АҚШ доллари ҳамда 567 млн сўмни пора тариқасида олаётганда қўлга тушган.

Сурхондарёда “Менинг мактабим” лойиҳаси доирасидаги коррупцион схема фош бўлди

Сурхондарё вилояти таълим соҳасида йирик коррупцион схема фош этилди. Бу ҳақида “Vodiy24” нашри хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг собиқ бошлиғи Ҳ.Мамадиев ҳамда Термиз шаҳар бўлими собиқ раҳбари С.Рўзиқулов катта миқдордаги пора билан ушланган.

 

Тергов маълумотларига кўра, коррупцион схема Жарқўрғон туманида амалга оширилган “Менинг мактабим” лойиҳаси доирасида шаклланган. Мамадиев боғчаларга компьютер ва бошқа техник жиҳозлар етказиб бериш бўйича ўтказилган тендерларда тадбиркорларга “ёрдам бериш” эвазига тизимли равишда пул талаб қилиб келган.

 

Мансабдорлар жами 111 200 АҚШ доллари ҳамда 567 млн сўмни пора тариқасида олаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Жиноят ишида Термиз шаҳри Мактабгача ва мактаб таълими бўлими собиқ бошлиғи Сирожиддин Рўзиқулов ҳам иштирок этган. Қизиқ жиҳати, Рўзиқулов 2025 йил октябрь ойида ўз лавозимидан тантанали равишда, совға-саломлар билан кузатилган эди.

 

Ҳозирда иккала мансабдорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми (Пора олиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ушбу модданинг тегишли бандлари (такроран, жуда кўп миқдорда ва бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилгани) оғир жазо чораларини назарда тутади.

 

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Бу воқеа таълим тизимидаги тендер жараёнлари шаффофлиги масаласини яна бир бор кун тартибига чиқарди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Сурхондарёда “Менинг мактабим” лойиҳаси доирасидаги коррупцион схема фош бўлди | Zamon.uz