Ўзбекистон

Урушга бориб, жароҳат олиб қайтган андижонлик йигит 3 йилга қамалди

Судланувчининг сўзларига кўра, уни қандайдир ҳужжатга имзо қўйишга мажбур қилишган.

Урушга бориб, жароҳат олиб қайтган андижонлик йигит 3 йилга қамалди

Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти Бўстон тумани судида урушга ёлланиш бўйича айбланган 23 ёшли йигитга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

 

Иш ҳужжатларига кўра, судланувчи 2025 йил январь ойида ишлаш учун Россияга борган. У ҳужжатларни расмийлаштириш учун мурожаат қилганида, унга депортация қилиниши ва Россия Федерацияси ҳудудини тарк этиши кераклиги айтилган. Бироқ пул зарурати туфайли у ишлашда давом этган.

 

Кейинчалик у ишлаш учун Домодедово шаҳрига йўл олган, Истра шаҳрида уни ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари тўхтатиб, ҳужжатлари йўқлиги сабабли полиция бўлимига олиб кетишган.

 

Судланувчининг сўзларига кўра, уни қандайдир ҳужжатга имзо қўйишга мажбур қилишган, шундан сўнг уни Варожник посёлкасига олиб кетишган. У ерда унга ҳарбий кийим, телефон ва банк карталари берилган ва ҳарбий тайёргарлик ўтказилган.

 

Кейин бошқа одамлар билан бирга Луганск шаҳрига олиб кетилган. 8 май куни уларга дрон ёрдамида зарба берилган. У яширинишга уринган, бироқ дрондан ташланган бомба портлаши натижасида оёғидан жароҳат олган. Шундан сўнг у Луганск касалхонасига юборилган. Кейинчалик у Москвага бориб, Ўзбекистонга чипта сотиб олган ва уйига қайтган.

 

У қилмишидан пушаймонлигини билдириб, унга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраган.

 

Суд фуқаро о.Х.ни ЖКнинг 154-моддаси 1-қисмида (ёлланиш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топди. Унга 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.