Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Россияда болани қутқариб қолган ўзбекистонликни мукофотлади

Шунингдек, унга Россия томонидан ҳам пул мукофоти бериладиган бўлди.

Ўзбекистон Президенти Россияда болани қутқариб қолган ўзбекистонликни мукофотлади

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 7-қаватдан тушиб кетган боланинг ҳаётини сақлаб қолган ўзбекистонлик эркак “Жасорат“ медали билан мукофотланди. Бу ҳақида Президент матбуот хизмати маълум қилди.

 

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида содир бўлган фавқулодда ва мураккаб вазиятда ўз жони ва саломатлигини хавф остига қўйиб, кўп қаватли уйнинг юқори қисмидан қулаётган ёш болага амалий ёрдам кўрсатгани ва унинг ҳаётини сақлаб қолгани учун юртдошимиз Ибадуллаев Хайрулло Сайдуллаевич “Жасорат“ медали билан мукофотланди”, дейилади хабарда.

 

Шунингдек, Санк Петербургда ишловчи 36 ёшли Хайрулло Ибодуллаев қаҳрамонлиги учун Тигран Кеосаян номидаги мукофот билан тақдирланган ва унга 1 млн рубль ҳам берилади.

 

Маълумотларга кўра, Ибодуллаев мазкур мукофотга сазовор бўлган тўртинчи инсон ҳисобланади. Мукофот РТ ва Россия Сегодня ахборот агентликлари бош муҳаррири томонидан таъсис этилган. У бу ташаббусни Бугурусландаги икки боғча тарбиячисининг болаларни пичоқ кўтарган шахсдан ҳимоя қилган жасоратидан илҳомланиб йўлга қўйган.

 

Эслатиб ўтамиз, Санкт-Петербургнинг Петрозаводская кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг очиқ деразасида планшет ўйнаб ўтирган 7 ёшли бола мувозанатини йўқотиб, йиқилиб тушган. Бироқ, карнизни ушлаб қола олган.

 

Ўзбекистон фуқароси уни кўриб, деразадан узоқлашишни сўраган. Бироқ, бола карнизни ушлаб туролмай, қўлларини қўйиб юборган. Кўча тозалаётган эркак эса болани ушлаб қола олган. Шундан сўнг Хайрулла Ибодуллаев уни ўзига келтиришга уринган. Ошхонада бўлган ота ва она ўғлининг уйда йўқлигини тахминан, 10 дақиқадан кейин сезган. Маълум бўлишича, боланинг аутизм ташхиси бўлган.

 

Айни пайтда бола реанимацияда, аҳволи барқарор. Унинг бир неча жойи синган, жумладан, оёғи ва ички аъзолари жароҳатланган. Ўзбекистонлик эркакнинг ҳам қўл панжалари ва қовурғаси синган.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистон Президенти Россияда болани қутқариб қолган ўзбекистонликни мукофотлади | Zamon.uz