Ўзбекистон

Ўзбекистонда пахтани машинада териш улуши 70 фоизга етказилади

Президент қишлоқ хўжалигини махсус техника билан таъминлаш юзасидан тақдимот билан танишди.

Ўзбекистонда пахтани машинада териш улуши 70 фоизга етказилади

Президент Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигини махсус техника билан таъминлаш ҳамда соҳага рақамли технологияларни кенг жорий этиш юзасидан тақдимот билан танишди.

 

Бугунги кунда қишлоқ хўжалигида механизация даражаси 81 фоизни ташкил этмоқда. Жумладан, сўнгги йилларда 1 минг 756 та пахта териш машинаси харид қилинди ва пахта теримининг механизация даражаси 52 фоизга етди. Ўтган мавсумда 2,1 миллион тонна пахта машина ёрдамида йиғиб олинган. Бунинг ҳисобига кейинги беш йилда қўл меҳнати 1,8 баробар қисқарди.

 

Навбатдаги вазифа – пахтани машинада териш улушини камида 70 фоизга етказиш. Бунинг учун 2026 йилда 800 та пахта териш машинаси, шунингдек, 6 мингта сеялка, трактор ва комбайн харид қилиниши режалаштирилган. Умуман, йил давомида 10 мингта янги техника харид қилиниб, қишлоқ хўжалиги техникалари парки 292 мингтага етказилиши кўзда тутилган.

 

Янги техникаларни фермерларга қулай шартларда лизингга бериш мақсадида халқаро молия институтларидан 400 миллион доллар жалб қилинади. Техникалар миллий валютада 2 йиллик имтиёзли давр билан 10 йилга 18 фоиз ставкада берилиб, кредит ставкасининг 8 фоизи буджет ҳисобидан қоплаб берилади.

 

Тақдимотда мамлакатда қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни кенгайтириш устувор вазифа экани таъкидланди.

 

2026-2028 йилларда маҳаллий ишлаб чиқариладиган техника ва агрегатлар ҳажмини 5 баробарга, маҳаллийлаштириш даражасини қўшимча 10 фоизга ошириш муҳим экани кўрсатиб ўтилди. Хусусан, 2026 йилда ишлаб чиқариш 6 минг донагача етказилиши, 2028 йилга қадар маҳаллийлаштириш кўрсаткичи ўзиюрар техникада 30-35 фоизга, осма ва тиркамали техникада 60-65 фоизга чиқарилиши режалаштирилган.

 

Техника ва агрегатларни сотиб олишда субсидиялашнинг амалдаги тизимини маҳаллийлаштириш даражаси 25 фоиздан юқори бўлган техникага татбиқ этилмоқда. Тақдимотда талаб юқори бўлган 3 турдаги импорт техника бўйича ҳам субсидия ажратишни йўлга қўйиш таклиф қилинди. Умуман, жорий йилда техника қийматининг 15 фоизини қоплаш учун 660 миллиард сўм субсидия йўналтирилиши кўзда тутилган.

 

Тақдимотда Тошкент трактор заводи фаолиятини соғломлаштириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари ҳам кўриб чиқилди.

 

Соҳада замонавий банк хизматларини йўлга қўйиш, рақамли технологиялар ва сунъий интеллектга асосланган ечимларни жорий қилиш борасидаги ишлар ҳам тақдимот қилинди.

 

2025 йилда «Агробанк» АТБ томонидан қишлоқ хўжалиги техникаси учун 1,6 триллион сўмлик кредитлар ажратилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткични 3,9 триллион сўмга етказиш кўзда тутилган. Кредитлаш жараёнларини автоматлаштириш натижасида кредит ажратиш муддати 3 кундан 3 соатгача қисқариши кутилмоқда.

 

Бундан ташқари, мижозларга комплекс қишлоқ хўжалиги хизматлари кўрсатилади. Бунда ҳар бир ҳудудда биттадан агрохизмат зоналари ташкил этилади ва уларда қишлоқ хўжалиги агенти фаолият юритади. Ушбу зоналарда фермерлар бир жойнинг ўзида банк, консалтинг, мониторинг, тупроқ таҳлили, кўчат етказиб бериш хизматлари, агроном маслаҳатидан фойдаланишлари, ўқув курслари ҳақида маълумот олишлари мумкин бўлади.

 

Банкнинг чорвачилик ва мевачиликда, сувни сарфини «ақлли» бошқаришда сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича пилот лойиҳаларни амалга ошириш, қишлоқ хўжалигида стартапларни молиялаштириш мақсадида устав капитали 100 миллиард сўмлик янги венчур компаниясини таъсис этиш борасидаги режалари ҳам кўриб чиқилди.

 

Давлат раҳбари таклифларни маъқуллаб, қишлоқ хўжалигида механизация даражасини янада ошириш, маҳаллий ишлаб чиқариш ва сервисни ривожлантириш, рақамли платформалар орқали мониторинг ва молиявий хизматларни яхшилаш юзасидан мутасаддиларга бир қатор кўрсатмалар берди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда пахтани машинада териш улуши 70 фоизга етказилади | Zamon.uz