Ўзбекистон

Фарғонада болалар заҳарланиши ортидан жиноий иш очилди

Ҳозирда тегишли турдаги экспертизалар тайинланиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғонада болалар заҳарланиши ортидан жиноий иш очилди

Аввалроқ Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳридаги бир нечта боғчаларда болалар овқатдан заҳарланиб, шифохонага ётқизилгани хабар қилинганди.

 

Айни пайтда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақида вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.

 

Қайд этилишича, 21 феврал куни Фарғона шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, шаҳардаги 58, 2 ва 61-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари “тана ҳарорати кўтарилиши, қоринда оғриқ, ич ўтиши” белгилари билан Юқумли касалликлар шифохонасига мурожаат қилишган.

 

Ҳозирда вазият Фарғона вилояти прокуратураси, ИИБ ҳамда бошқа мутасадди идораларнинг масъуллари томонидан тўлиқ ўрганилмоқда.

 

Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 257¹-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, барча тегишли турдаги экспертизалар тайинланган ҳолда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"