Ўзбекистон

Халқаро стандартлар асосида муҳандислар тайёрлаётган Самарқанд халқаро технология университети 4 йиллигини нишонлади

Университетда АҚШ, Полша, Италия, Ҳиндистон, Жанубий Корея ва Жанубий Африкадан келган профессор-ўқитувчилар талабаларга халқаро стандартлар асосида таълим бермоқда.

Халқаро стандартлар асосида муҳандислар тайёрлаётган Самарқанд халқаро технология университети 4 йиллигини нишонлади

 

Халқаро стандартлар асосида муҳандис кадрлар тайёрлашни мақсад қилган олийгоҳда дунёнинг турли давлатларидан келган хорижий профессор- ўқитувчилар фаолият олиб боради.

 

Университет ўқув режа ва дастурларининг қарийб 99 фоизи хорижий техника университетлари билан ҳамкорликда, жаҳон стандартлари асосида ишлаб чиқилган. Бугун бу ерда АҚШ, Полша, Италия, Ҳиндистон, Жанубий Корея ва Жанубий Африкадан келган мутахассислар талабаларга таълим бермоқда.

 

Азим кентдаги илк хусусий олий таълим муассасаси Самарқанд халқаро технология университети ташкил этилганига тўрт йил тўлди.

Бу даврда университет мустаҳкам пойдевор яратиб, аниқ стратегик мақсадларни белгилаб олди.

Таълим жараёни амалиётга йўналтирилган ва дуал таълим тизими асосида ташкил этилган. Натижада талабалар халқаро форумлар, конференциялар ва хакатонларда муносиб ютуқларга эришмоқда.

 

Университет ўзининг 4 йиллигини тантанали равишда нишонлади.

 

Тадбирда халқаро илмий ва таълим ташкилотлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари, хорижий ҳамкорлар, университет жамоаси, талабалар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этди.

 

Тантанали тадбир аввалида университет ҳомийлар кенгаши раиси, Компаниялар гуруҳи Бош директори Бахтиёр Фазиловнинг табриги ўқиб эшиттирилди.

 

Университет ректори, профессор Юсуф Абдуллаев ўз сўзида университетнинг шаклланиш босқичларига алоҳида тўхталиб, эришилган ютуқларини тилга олиб келгусидаги ривожланишнинг стратегик йўналишлари ҳақида гапирди.

 

Тадбирда энг юқори натижаларга эришган бўлган талабалар, университет профессорлари ҳомийлар кенгаши раиси томонидан тақдирланди. Тантанали тадбир талабалар ижросида университет гимни билан якунланди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Халқаро стандартлар асосида муҳандислар тайёрлаётган Самарқанд халқаро технология университети 4 йиллигини нишонлади | Zamon.uz