Жаҳон

Нью-Йоркда сўнгги 9 йилда кузатилмаган қор бўрони қайд этилди

Қор қалинлиги 55 сантиметрдан ошган. Шаҳарда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

Нью-Йоркда сўнгги 9 йилда кузатилмаган қор бўрони қайд этилди

Шимоли-шарқий Америкага ёпирилган қор бўрони Нью-Йорк шаҳрини фалаж ҳолга келтириб қўйди. Бир қанча ҳудудларда қор қалинлиги 55 сантиметрга яқин ёки ошиб кетгани қайд этилди, бу шаҳарда сўнгги тўққиз йил ичида кузатилган энг юқори кўрсаткич.

 

Шаҳар мери Зохран Мамдани фавқулодда ҳолат эълон қилиб, 22 февралдан бошлаб жамоат транспорти ва шахсий автомобиллар ҳаракати деярли тўхтатилганлигини маълум қилди. Мактаблар ёпилди, дарслар бекор қилинди ва аҳолига уйда қолиш тавсия этилмоқда.

 

Бўрон шиддат билан кучайиб, соатига 5–8 сантиметр қор ёғиши кузатилди. Кучли шамол туфайли йўлларда кўриш имконияти жуда чекланган.

 

Ноқулай об-ҳаво шароити ҳаво транспорти тизимига жиддий зарба берди. Нью-Йоркнинг йирик аэропортларида бир куннинг ўзида 5 000 дан ортиқ авиарейслар бекор қилинган.

 

Метеорологик хизматлар қор бўрони ҳақида огоҳлантиришларини эълон қилди. Кўп штатларда фавқулодда ҳолат эълон қилиниб, йўлларда фақат зарур хизмат транспорти учун рухсат берилди.

 

Шунингдек, кучли шамол ва қор натижасида электр таъминоти узилиб, юз минглаб одамлар электрсиз қолган жойлар ҳам бор.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Нью-Йоркда сўнгги 9 йилда кузатилмаган қор бўрони қайд этилди | Zamon.uz