Ўзбекистон

“Путин Киевни уч кунда эгаллашини айтганига тўрт йил тўлди” — Владимир Зеленский

Украина президенти урушнинг тўрт йиллиги муносабати билан халққа мурожаат қилди.

“Путин Киевни уч кунда эгаллашини айтганига тўрт йил тўлди” — Владимир Зеленский

 

Украина президенти Владимир Зеленский урушнинг тўрт йиллиги муносабати билан халққа видеомурожаат қилди. Мурожаат ҳаво тревогалари пайтида ишлатиладиган ва офиси жойлашган бункердан йўлланди.

 

Президентнинг сўзларига кўра, 2022 йил 24 февралда Россия президенти Владимир Путин Киевни уч кунда эгаллашини ваъда қилган.

 

"Бугун Путин Киевни уч кун ичида эгаллаб олганига роппа-роса тўрт йил бўлди. Ва бу бизнинг қаршилигимиз, Украинанинг шу вақт ичидаги кураши ҳақида кўп нарсаларни айтиб беради. Бу сўзлар ортида миллионлаб халқимиз, буюк жасорат, меҳнатсеварлик, чидамлилик ва Украина 24 февралдан бери босиб ўтган узоқ йўл турибди", дейди Украина президенти.

 

Президент видеомурожаатда бункердаги иш тартиби ва урушнинг дастлабки кунларидаги бункерда юзлаб одамлар ҳар куни ҳарбий йиғилишлар ва стратегик қарорлар билан шуғулланиши, дунё етакчилари билан телефон ва видеомузокаралар олиб борилгани, қурол-яроғ, дори-дармон ва озиқ-овқат етказиш масалалари ҳал қилингани каби воқеаларни эслади.

 

Зеленский шунингдек, Украина халқининг бирдамлигини таъкидлаб, оқ байроқ кўтармагани, балки кўк-сариқ байроқни ҳимоя қилганини билдирди. Президент урушнинг оғир таъсирини эслатиб, тинчликни ва барқарор келажакни яратиш зарурлигини қайд этди.

 

Урушнинг 1 462 куни давомида Украина халқининг жасорати ва мустақилликни ҳимоя қилишдаги фидойилиги дунё ҳамжамиятига намуна бўлмоқда. Зеленский барча украинларни бирдамликни сақлашга, уруш тугагунча қатъият билан қаршилик кўрсатишга чақирди.

 

“Биз мустақиллигимизни ҳимоя қилдик, давлатимизни йўқотмадик, Путин мақсадларига эриша олмади. Украина халқини синдира олмади. Биз тинчлик ва адолатга эришиш учун барча чораларни кўрамиз. Украина шон-шарафга лойиқдир!”, дея таъкидлади Украина раҳбари.

custom img

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси” имзоланди

“Йўл харитаси”да бир қатор тармоқларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш назарда тутилган.

custom img

Ўзбекистон Ҳиндистон билан ЖСТга қўшилиш бўйича музокараларни якунлади

Томонлар ўртасида бозорга кириш масалалари бўйича протокол имзоланди.

custom img

Саида Мирзиёева кичик бизнес учун солиқ шароитлари енгиллаштирилгани ҳақида ёзди

Саида Мирзиёева бунинг самарасини, энг аввало, оилавий корхоналар, кафелар, дўконлар, хизмат кўрсатувчилар, мамлакат иқтисодиётини ҳаракатга келтираётган минглаб инсонлар ҳис қилишини таъкидлади.

custom img

Тадбиркорларга ҚҚСни ҳисоблаш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини танлаш ҳуқуқи берилади

Мазкур тартиб давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналар ҳамда йирик солиқ тўловчиларга татбиқ этилмайди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди

Президент Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилиши тадбирларида иштирок этади.

custom img

Фарғонада эркак ер талашиб одамларга пичоқ билан таҳдид қилди

Болалар футбол майдонидаги ободонлаштириш ишлари вақтида ер масаласида келишмовчилик юзага келган.

custom img

Президент фармони билан бир гуруҳ марҳум ижодкорлар мукофотланди

Мамлакатда маданият, санъат ва адабиёт соҳаларини ривожлантиришга беқиёс ҳисса қўшган марҳум санъаткор, ёзувчи, ҳофиз, олимлар тақдирланди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Остонада бўлади

Президент Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилиши тадбирларида кузатувчи давлат раҳбари мақомида иштирок этади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"