Ўзбекистон

Россияда ўзбекистонлик мигрантлар ўрдакча юришга мажбурланди

Ўтказилган рейд давомида улар Россия ҳудудида ноқонуний яшаб келгани аниқланган.

Россияда ўзбекистонлик мигрантлар ўрдакча юришга мажбурланди

Россиянинг Волгоград вилоятида ўтказилган рейд давомида 34 нафар Ўзбекистон фуқароси Россия ҳудудида ноқонуний яшаб келгани аниқланди. Маҳаллий фуқаро уларга кўмаклашгани маълум бўлди.

 

Маълумотларга кўра, Волгоград вилоятининг Иловлинский туманида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари иссиқхона хўжаликларида миграция қонунчилигига риоя этилишини текшириш мақсадида рейд ўтказган. Текширув давомида хориждан келган айрим ишчилар Россияда бўлиш қоидаларига амал қилмагани аниқланган.

 

Ички ишлар бош бошқармаси эълон қилган суратларда инсон ҳуқуқлари бузилиб, мигрантларга нисбатан “ўрдак юриш” амалиёти қўлланганини кўриш мумкин.  

 

Ушбу ҳолатга 56 ёшли деҳқон-фермер хўжалиги раҳбари сабабчи бўлган. У 34 нафар Ўзбекистон фуқаросини рўйхатга қўйишда уларга яшаш жойи тақдим этилгани ҳақида маълумот берган. Бироқ амалда улар рўйхатда кўрсатилган манзилда эмас, балки иссиқхоналар яқинида яшаб келган.

 

Айни пайтда ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда. Маҳаллий фуқаро содир этган қилмишини тан олди. Унга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 322.3-moddasi (“Чет эл фуқаросини Россия Федерациясида турар жой бўйича сохта рўйхатга қўйиш”) билан жиноят иши қўзғатилди. Эндиликда фермер 5 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Россияда ўзбекистонлик мигрантлар ўрдакча юришга мажбурланди | Zamon.uz