Жаҳон

Украинани тиклаш салкам 600 млрд долларга тушади

Маблағнинг кўп қисми урушдан кейинги даврда транспорт соҳасини тиклашга йўналтирилади.

Украинани тиклаш салкам 600 млрд долларга тушади

Россия билан уруш натижасида вайрон қилинган Украина ҳудудларини тиклаш учун 588 миллиард доллар керак бўлади. Бу ҳақида Украина, Жаҳон банки, Еврокомиссия ва Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан тайёрланган ҳисоботда сўз боради.

 

Украина бош вазири Юлия Свириденконинг сўзларига кўра, бу сумма мамлакатнинг 2025 йилги номинал ялпи ички маҳсулотидан деярли уч баравар кўп.

 

Ҳисоботга кўра, маблағнинг кўп қисми урушдан кейинги даврда транспорт соҳасини тиклашга йўналтирилади. Ундан кейин уй-жой сектори, савдо ва саноат, шунингдек, қишлоқ хўжалиги туради. Портлашлар оқибатларини бартараф этиш ва ҳудудларни миналардан тозалаш учун қарийб 28 миллиард доллар зарур бўлади.

 

2025 йилда эълон қилинган маълумотларда Украинани келгуси ўн йил ичида тиклаш учун тахминан 524 миллиард доллар талаб этилиши айтилган эди. Бу сумма ҳозирда уруш давом этаётгани ва етказилган зарар ортиб бораётгани сабабли ошган.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Украинани тиклаш салкам 600 млрд долларга тушади | Zamon.uz