Ўзбекистон

Бошпанасиз ҳайвонларни ҳимоя қилиш масаласи юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимига сенатор сўрови юборилди

Унда пойтахтда парваришхоналар инфратузилмасининг етарли эмаслиги, ажратилаётган маблағлар, масъул идоралар ҳамкорлиги ва ННТлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгуси режалар юзасидан асослантирилган маълумот тақдим этиш сўралган.

Бошпанасиз ҳайвонларни ҳимоя қилиш масаласи юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимига сенатор сўрови юборилди

 

Тошкент шаҳрида бошпанасиз ҳайвонларни муҳофаза қилиш, сақлаш ва парваришлаш масалалари юзасидан Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги ва экология қўмитаси раиси Анвар Тўйчиев томонидан Тошкент шаҳар ҳокими номига сенаторлик сўрови юборилди.

 

Қайд этилишича, сўнгги йилларда пойтахтда қаровсиз жониворларни ҳимоя қилиш, уларни сақлаш ва парваришлаш масаласи долзарб аҳамият касб этиб бормоқда. Фуқаролик жамияти институтлари, кўнгиллилар ҳамда ҳайвонсевар фаоллар томонидан ўз маблағлари ва ташаббуслари асосида бошпаналар ташкил этилиб, жониворларни парваришлаш, эмлаш ва даволаш ишлари олиб борилмоқда.

 

Шу билан бирга, ўтказилган таҳлиллар Тошкент шаҳрида қаровсиз ҳайвонларни сақлаш ва парваришлаш учун мавжуд инфратузилма етарли эмаслигини кўрсатмоқда. Хусусан, мавжуд парваришхоналар сони ва уларнинг сиғими эҳтиёжни тўлиқ қопламаётгани, айрим ҳолатларда шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари томонидан қаровсиз ҳайвонларни овлаш, сақлаш ҳамда нобуд бўлган ҳайвонларни утилизация қилиш жараёнларини ташкил этишда камчиликлар кузатилаётгани таъкидланган.

 

Бундан ташқари, айрим фуқаролар томонидан ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш ҳолатлари қайд этилаётгани жамоатчиликнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётгани ҳам алоҳида қайд этилган.

 

Мазкур ҳолатларни инобатга олган ҳолда, сенаторлик сўровида Тошкент шаҳрида қаровсиз ҳайвонларни сақлаш ва парваришлашга мўлжалланган питомниклар ташкил этиш билан боғлиқ муаммолар, мавжуд парваришхоналар сони ва сиғими, ушбу соҳага ажратилаётган маблағлар, масъул идоралар ўртасидаги ҳамкорлик даражаси, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фаоллар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусидаги режалар юзасидан асослантирилган маълумот тақдим этиш сўралган.

Комил Алламжонов АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси билан учрашди

Комил Алламжонов АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси билан учрашди

Қатор муҳим тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Саида Мирзиёева “Henderson Land Group” бошқаруви раиси билан учрашув ўтказди

Саида Мирзиёева “Henderson Land Group” бошқаруви раиси билан учрашув ўтказди

Учрашувда энергетика, инфратузилма ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди.

Тошкентда автобуслар учун алоҳида йўлаклар: 17,9 кмни ташкил этади

Тошкентда автобуслар учун алоҳида йўлаклар: 17,9 кмни ташкил этади

Лойиҳанинг дастлабки қиймати 6,5 миллиард сўмга баҳоланмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев ACWA компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев ACWA компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

Саудия Арабистони иштирокидаги йирик инвестиция лойиҳаларининг бориши кўриб чиқилди.

Мактабдаги қизлар жанжали: директор ўринбосарига ҳайфсан берилди

Мактабдаги қизлар жанжали: директор ўринбосарига ҳайфсан берилди

Шунингдек, синф раҳбарларига қатъий огоҳлантириш билдирилган.

2 200 мегаваттлик 6 та лойиҳа: қуёш ва шамол станциялари очиқ танловга чиқарилади

2 200 мегаваттлик 6 та лойиҳа: қуёш ва шамол станциялари очиқ танловга чиқарилади

Янги энергетика лойиҳалари ҳудудларнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб режалаштирилади.

Автобус ҳаракати давомида ёнғин содир бўлдими? Расмий муносабат билдирилди

Автобус ҳаракати давомида ёнғин содир бўлдими? Расмий муносабат билдирилди

Ҳодисадан сўнг автобус йўналишдан чиқарилиб, автобус саройига қайтарилган.

Энергетика тараққиётнинг юраги: Ўзбекистонда энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Энергетика тараққиётнинг юраги: Ўзбекистонда энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Умумий қиймати 4,7 миллиард долларлик олтита энергетика лойиҳаси бўйича битимлар имзоланди.