Ўзбекистон

Бухорода сохта эҳсон видеолари орқали 161 млн сўм ўзлаштирган шахс қўлга олинди

У ижтимоий тармоқларда бемор болалар номидан жойлаштирилган хайрия видеоларини монтаж қилиб, банк карта рақамларини ўзгартириш орқали фуқаролар юборган пулларни ўзлаштириб келган.

Бухорода сохта эҳсон видеолари орқали 161 млн сўм ўзлаштирган шахс қўлга олинди

 

Тошкент вилояти ИИББ Рамазон ойи муносабати билан фуқароларни янги турдаги киберфирибгарлик ҳолатларидан огоҳ бўлишга чақирди. Вилоят ИИББнинг Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси томонидан ўтказилган мониторинг ҳамда фуқаролар мурожаатлари асосида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида навбатдаги кибержиноят фош этилди.

 

Аниқланишича, Бухоро вилоятида яшовчи, 2004 йилда туғилган шахс Инстаграм ижтимоий тармоғида бемор болалар номидан жойлаштирилган хайрия видеоларини юклаб олиб, уларни қайта монтаж қилган. У асл видеолардаги банк карта рақамларини ўзгартириб, ўрнига бошқа карта маълумотларини жойлаштирган ва фуқаролар томонидан юборилган маблағларни ноқонуний равишда ўзлаштириб келган.

 

Дастлабки суриштирувларга кўра, мазкур шахс 2025 йил октябрь ойидан жинояти фош этилгунга қадар онасига тегишли банк картасига қарийб 2 мингга яқин транзакция орқали жами 161 миллион сўм миқдорида пул маблағларини туширган ҳамда ушбу маблағларни шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

 

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди

Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Суд биносидаги жанжал: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Суд биносидаги жанжал: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Актёр Билол Исхаков аввалроқ Президент ва Президент Администрацияси раҳбарига мурожаат қилган эди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Бокуга борди

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Бокуга борди

Ўзбекистон раҳбарини Озарбайжон Бош вазирининг ўринбосари Шаҳин Мустафаев ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Х халқаро “Евросиё кўприги” кинофестивали: Рашид Маликовнинг фильми бош совринни қўлга киритди

Х халқаро “Евросиё кўприги” кинофестивали: Рашид Маликовнинг фильми бош совринни қўлга киритди

Инсон тақдири ҳақидаги ҳикоя халқаро эътирофга сазовор бўлди.

Педофилларга умрбод қамоқ: Президент кутилган қонунни имзолади

Педофилларга умрбод қамоқ: Президент кутилган қонунни имзолади

14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахсларга 25 йилгача ёки умрбод қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Автобус тозалигига бепарволик қимматга тушди: уч механик жаримага тортилди

Автобус тозалигига бепарволик қимматга тушди: уч механик жаримага тортилди

Тошкентда 66-йўналишдаги автобуснинг санитария ҳолати ижтимоий тармоқларда танқид қилинган.

Халқаро курьерлик жўнатмалари арзонлашади: божхона йиғими 20 фоизга туширилади

Халқаро курьерлик жўнатмалари арзонлашади: божхона йиғими 20 фоизга туширилади

Бундан ташқари, айрим логистика марказлари 2040 йилгача ер ва мол-мулк солиқларидан озод қилинади.

Инфантинога Жаҳон чемпионатидан 1,72 млн доллар тўланган: маблағ ҳисоботда кўрсатилмаган

Инфантинога Жаҳон чемпионатидан 1,72 млн доллар тўланган: маблағ ҳисоботда кўрсатилмаган

Тўловнинг ФИФА йиллик ҳисоботида кўрсатилмагани раҳбар даромадларининг шаффофлиги юзасидан саволларни келтириб чиқарди.