Жаҳон

Ким Чен Ин 13 ёшли қизини КХДР ядро кучлари дастури раҳбари этиб тайинлади — The Chosun Daily

У стратегик қуроллар билан боғлиқ жараёнларда фаол иштирок этиб, генераллардан ҳисоботлар қабул қилмоқда.

Ким Чен Ин 13 ёшли қизини КХДР ядро кучлари дастури раҳбари этиб тайинлади — The Chosun Daily

 

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ўзининг 13 ёшли қизи Ким Жу Эни КХДР ядро кучлари дастури раҳбари этиб tayinladi. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг The Chosun Daily нашри ҳукумат ва разведка манбаларига таяниб маълум қилди.

 

Нашр хабарига кўра, разведка идоралари Ким Жу Э “ракета бўлинмасининг бош директори” сифатида тилга олинаётганини қайд этилган. Манбаларга кўра, у стратегик қуроллар билан боғлиқ жараёнларда фаол иштирок этиб, генераллардан ҳисоботлар қабул қилмоқда ҳамда айрим буйруқлар бермоқда.

 

Шунингдек, хабарларда Ким Жу Энинг сиёсий ва ҳарбий тадбирларда тобора кўпроқ кўриниш бераётгани, жумладан, ракета синовлари ва стратегик объектларга ташрифлар давомида отаси билан бирга қатнашаётгани таъкидланади. Разведка маълумотларига кўра, унинг бу жараёнларга жалб этилиши ҳарбий тузилмалар устидан назоратни мустаҳкамлашга қаратилган.

 

Бироқ расмий маълумотларга кўра, ракета дастури бўйича тегишли лавозим амалда бошқа мансабдор шахс томонидан эгаллаб турилгани айтилади. Шу билан бирга, нашр манбалари Ким Жу Э амалда стратегик масалаларда муҳим роль ўйнаётганини билдирган.

 

ОАВда қайд этилишича, Шимолий Кореяда раҳбарият масаласига оид муҳокамалар фонида Пхенянда муҳим сиёсий йиғилишлар ўтказилмоқда. Унда сўнгги йилларда мамлакатда амалга оширилган ўзгаришлар сарҳисоб қилиниб, кейинги беш йилга мўлжалланган устувор йўналишлар белгиланиши кўзда тутилган.

 

Эслатиб ўтилишича, Ким Жу Э илк бор 2022 йил ноябрь ойида қитъалараро баллистик ракета синови тадбирида отаси билан бирга омма олдида кўринган. Шундан буён у давлат ва ҳарбий тадбирларда мунтазам иштирок этиб келмоқда. Айрим халқаро кузатувчилар ва разведка манбалари унинг келажакдаги эҳтимолий ворис сифатидаги мақоми босқичма-босқич мустаҳкамланаётганини тахмин қилмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.