Ўзбекистон

Мексика ҳукумати Илон Маскни судга бермоқчи

Бунга миллиардернинг Мексика президентини танқид қилгани сабаб бўлган.

Мексика ҳукумати Илон Маскни судга бермоқчи

Мексика ҳукумати америкалик миллиардер Илон Маск томонидан президент Клаудия Шейнбаумга қилинган айбловлар ортидан унга ҳуқуқий чоралар кўришни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Мексика раҳбари ўзининг эрталабки матбуот анжуманида маълум қилди.

 

Ҳамма нарса Маскнинг ижтимоий тармоқда Шейнбаумни наркокартеллар билан алоқадорликда айблаши билан бошланди. Маск президентнинг эски видеоларидан бирига изоҳ ёзиб, уни “ўз картель бошлиқлари айтганини такрорлаётган одам” дея танқид қилди. Аммо бу иддаога ҳеч қандай аниқ далил келтирмади.

 

Шейнбаум эса бу айбловни “асоссиз ва ахмоқона” деб атади ҳамда ҳукумат адвокатлари ҳозирда мумкин бўлган суд ишини чуқур кўриб чиқаётганини билдирди.

 

“Биз буни судга бериш имкониятини кўриб чиқмоқдамиз. Бизнинг ҳуқуқшунослар ҳозир бунинг устида ишлаяпти,” — деди Шеинбаум матбуот анжуманида.

 

Президент Мексикадаги хавфсизлик сиёсати ва наркокартелларга қарши кураш бўйича ўз позициясини яна бир бор ҳимоя қилди, ва айбловлар мустақил суд тизими орқали текширилиши кераклигини таъкидлади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.