Ўзбекистон

Наманганда Рамазон ойи муносабати билан 67 мингдан ортиқ оилага моддий ёрдам етказилиши режалаштирилган

Тўловлар 1 мартга қадар банк ва ижтимоий карталар орқали амалга оширилади.

Наманганда Рамазон ойи муносабати билан 67 мингдан ортиқ оилага моддий ёрдам етказилиши режалаштирилган

 

Ўзбекистон Президенти қарорига мувофиқ, муқаддас Рамазон ойи муносабати билан аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир марталик моддий ёрдам ажратиш чоралари белгиланди. Мазкур ташаббус орқали жамиятда меҳр-оқибат ва ижтимоий бирдамлик муҳитини янада мустаҳкамлаш кўзда тутилган.

 

Қарорга асосан, давлат томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар, жумладан, ижтимоий реестрда рўйхатда турган оилалар, ёлғиз ва кекса фуқаролар, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган етим болалар тарбияланаётган оилаларга 1 000 000 (бир миллион) сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ажратилиши назарда тутилган. Шунингдек, ижтимоий реестрдаги камбағал оила тоифасига кирувчи ҳамда маҳалла еттилиги хулосасига асосан қўшимча шакллантирилган оилаларга 500 000 (беш юз минг) сўмдан моддий кўмак берилади.

 

Хусусан, Наманган вилоятида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, қарийб 67 мингдан зиёд оилага ушбу бир марталик моддий ёрдам етказилиши режалаштирилган бўлиб, бунинг учун жами 45,5 миллиард сўм маблағ йўналтирилади. Тўловлар 1 мартга қадар фуқароларнинг ижтимоий карталари ёки банк пластик карталари орқали ўтказиб берилиши белгиланган.

 

Юртимизда турли миллат ва элат вакиллари аҳил-иноқ яшаб, муқаддас Рамазон ойининг шукуҳи ҳар бир хонадонга кириб бормоқда. Давлат томонидан кўрсатилаётган бундай эътибор ва ғамхўрлик фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда жамиятда меҳр-оқибат муҳитини янада кучайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Наманганда Рамазон ойи муносабати билан 67 мингдан ортиқ оилага моддий ёрдам етказилиши режалаштирилган | Zamon.uz