Ўзбекистон

Санкт-Петербургда ўзбекистонлик қаҳрамонга соддалаштирилган тартибда Россия фуқаролигини бериш таклиф қилинди

Шуниндек, губернатор Александр Беглов 7-қаватдан йиқилган болани қутқариб қолган Хайрулло Ибодуллаевга “Қутқарувдаги жасорат учун” кўкрак нишонини топширди.

Санкт-Петербургда ўзбекистонлик қаҳрамонга соддалаштирилган тартибда Россия фуқаролигини бериш таклиф қилинди

 

Россия Давлат Думаси депутати Николай Новичков Санкт-Петербург шаҳрида болани ҳалокатдан қутқариб қолган ўзбекистонлик Хайрулло Ибoдуллаевга Россия фуқаролигини соддалаштирилган тартибда бериш масаласини кўтаришни таклиф қилди.

 

Депутатнинг таъкидлашича, Хайрулло Ибoдуллаев кўрсатган жасорат алоҳида эътироф ва мукофотга лойиқ. У бу ҳақда ТАСС агентлигига берган изоҳида қаҳрамонлик кўрсатган шахсларга нисбатан рағбатлантирувчи механизмлар қўлланилиши зарурлигини қайд этди.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 22 февраль куни Санкт-Петербург шаҳрида етти ёшли бола кўп қаватли уйининг еттинчи қаватидаги деразадан йиқилиб тушган. Ўша ҳудудда кўча супурувчи бўлиб ишлайдиган 36 ёшли Хайрулло Ибoдуллаев тезкор ҳаракат қилиб, йиқилаётган болани ушлаб қолган.

 

Депутат сўзларига кўра, бундай жасорат кам учрайдиган ҳодиса бўлиб, камида давлат мукофоти ва жамоатчилик ҳурматига муносибдир. Шу муносабат билан, агар қаҳрамон бундай истак билдирса, унга фуқароликни соддалаштирилган тартибда бериш масаласини кўриб чиқиш мумкинлиги таъкидланган.

 

Шунингдек, Маргарита Симонян маълумотига кўра, Ибoдуллаевга қаҳрамонлик кўрсатган шахслар учун бериладиган Тигран Кеосаян мукофоти доирасида 1 миллион рубль пул мукофоти топширилган.

 

Санкт Петербург губернатори Александр Беглов Ўзбекистон фуқаросига “Қутқарувдаги жасорат учун” кўкрак нишонини ҳам топширган.

 

Шунингдек, Ўзбекистон томонидан ҳам ушбу жасорат юқори баҳоланиб, Президент Шавкат Мирзиёев фармонига мувофиқ Хайрулло Ибадуллаев «Жасорат» медали билан тақдирланди. Хайрулло Ибодуллаевга Ўзбекистонга қайтиш авиачиптаси совға қилинган.

 

Қаҳрамоннинг ўзи оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида рус тилини мукаммал ўрганиш ҳамда келгусида Россия фуқаролигига ариза топширишни режалаштираётганини маълум қилган.

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Барча истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш 33 дақиқада тўлиқ тикланди.

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Фармонда унинг инвестицияларни жалб қилиш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни илгари суришдаги хизматлари эътироф этилган.

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

АҚШ Давлат котиби ушбу орден билан Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигини ривожлантиришдаги хизматлари учун тақдирланди.

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Ўзбекистон Президенти ва АҚШ Давлат котиби стратегик шерикликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди.

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Шу билан бирга, Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 8,8 фоизга ошди.

60 км/соат ўрнига 201 км/соат: Бухорода Маlibu-2 ҳайдовчиси ушланди

60 км/соат ўрнига 201 км/соат: Бухорода Маlibu-2 ҳайдовчиси ушланди

Ҳайдовчи давлат рақамларини ўзбошимчалик билан ечиб, автомобиль салонига қўйган ва шаҳар ичида юқори тезликда ҳаракатланган.

С5+1 доирасидаги муҳим янгилик: Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

С5+1 доирасидаги муҳим янгилик: Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

Янгилик С5+1 форматидаги тадбирлар доирасида эълон қилинди.

17 ёшли курьер билан можаро: ресторан ходими 5 суткага қамалди

17 ёшли курьер билан можаро: ресторан ходими 5 суткага қамалди

Текширувда пиёдалар йўлагидан фойдаланиш қоидабузарликлари ҳам аниқланиб, ёзги майдонча олиб ташланди.