Жаҳон

АҚШ Исроилга F-22 қирувчи самолётларини жойлаштирмоқда

Дастлаб 12 та самолёт юборилган, аммо улардан бири техник носозлик сабабли қайтиб келган.

АҚШ Исроилга F-22 қирувчи самолётларини жойлаштирмоқда

 

АҚШ Буюк Британиянинг Лейкенхит авиабазасидан Исроил жанубидаги авиабазага 11 та F-22 кўп мақсадли қирувчи самолётларини юборди. Аввалги маълумотларга кўра, дастлаб 12 та самолёт учган, аммо улардан бири техник носозлик сабабли қайтиб келган. Бу ҳақда The Times of Israel хабар берди.

 

F-22 самолётлари аввал Буюк Британияга етиб келиб, бир неча кун қолган, сўнгра Исроилга учган.

 

Агентликлар хабарига кўра, АҚШ илгари Яқин Шарқдаги авиабазаларга ўнлаб F-22 ва F-35 қирувчи-бомбардимончи самолётлари, шунингдек, F-15 ва F-16 қирувчи самолётлари ҳамда ўнлаб танкерларни жойлаштирган. Шу билан бирга, юзлаб транспорт рейслари амалга оширилган.

 

Маълумотларга кўра, АҚШ Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитаси раиси генерал Ден Кейн ва юқори лавозимли амалдорлар Эронга қарши ҳарбий операциялар хавфи, узоқ давом этиш эҳтимоли ва можароларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган. 

 

АҚШ президенти Доналд Трамп дипломатик ечимни афзал кўришини билдирган, аммо музокаралар муваффақиятсиз бўлса, бир неча бор куч ишлатиш билан таҳдид қилган. Эрон Исроил ва Америка нишонларига зарбалар билан жавоб қайтаришга ваъда берган. АҚШ-Эрон музокараларининг кейинги босқичи шу ҳафта Женевада бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Расмийларга табиий офат етказган моддий зарар юзасидан қарийб 20 мингта мурожаат келиб тушган.

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Денгиз орқали юк ташишдаги узилишлар, урушлар ва қурғоқчилик глобал озиқ-овқат нархларининг ошишига сабаб бўлмоқда.

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Фуқароларга транспортдаги эҳтимолий узилишлар ва рейслар бекор қилинишини ҳисобга олиш тавсия этилди.

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

Исроил Бош вазири мамлакат душманларига янада кучли зарбалар берилиши мумкинлигини билдирди.

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

АҚШ Давлат котиби Украинадаги урушни тугатиш бўйича келишувга эришиш қийинлигича қолаётганини билдирди.

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Саналар янги ойнинг кўринишига қараб бир кунга олдинга ёки кейинга сурилиши мумкин.

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

Ароқчи Нетаняхуни АҚШни Эрон билан янги урушга тортишга уринаётганликда айблади.

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

2025 йил охирида шаҳарда бу ёш гуруҳига мансуб 5,29 миллион киши яшаган.