Ўзбекистон

Мисрда вафот этган Ўзбекистон фуқаросининг жасади ватанга қайтарилди

Элчихона дипломатлари томонидан маҳрумнинг яқинларига авиакомпания билан боғлиқ ва дафн маросимлари каби ташкилий масалаларни ҳал қилишда ёрдам берилди.

Мисрда вафот этган Ўзбекистон фуқаросининг жасади ватанга қайтарилди

 

Мисрда юрак хуружи оқибатида вафот этган 38 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг жасади ватанга қайтарилди.

 

«Дунё» ахборот агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси ходимлари томонидан марҳум Б.A.нинг жасадини Ўзбекистонга олиб келиш ишлари ташкил этилган.

 

Дипломатик миссия маълумотига кўра, фожиа ҳақида хабар олингач, зудлик билан Мисрнинг тегишли ваколатли органлари билан алоқалар ўрнатилиб, зарур ҳужжатлар қисқа муддатларда расмийлаштирилган.

 

Шунингдек, элчихона дипломатлари марҳумнинг Миср ҳудудидаги яқинларига ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиб, авиакомпания билан боғлиқ ташкилий масалалар ҳамда дафн маросимига оид жараёнларни мувофиқлаштиришда кўмаклашган.

 

Оила аъзоларининг хоҳиш-истакларига мувофиқ, марҳумнинг жасади миллий анъаналарга риоя этилган ҳолда ўз ватанида дафн этиш учун Ўзбекистонга юборилган.

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Барча истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш 33 дақиқада тўлиқ тикланди.

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Фармонда унинг инвестицияларни жалб қилиш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни илгари суришдаги хизматлари эътироф этилган.

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

АҚШ Давлат котиби ушбу орден билан Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигини ривожлантиришдаги хизматлари учун тақдирланди.

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Ўзбекистон Президенти ва АҚШ Давлат котиби стратегик шерикликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди.

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Шу билан бирга, Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 8,8 фоизга ошди.

60 км/соат ўрнига 201 км/соат: Бухорода Маlibu-2 ҳайдовчиси ушланди

60 км/соат ўрнига 201 км/соат: Бухорода Маlibu-2 ҳайдовчиси ушланди

Ҳайдовчи давлат рақамларини ўзбошимчалик билан ечиб, автомобиль салонига қўйган ва шаҳар ичида юқори тезликда ҳаракатланган.

С5+1 доирасидаги муҳим янгилик: Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

С5+1 доирасидаги муҳим янгилик: Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

Янгилик С5+1 форматидаги тадбирлар доирасида эълон қилинди.

17 ёшли курьер билан можаро: ресторан ходими 5 суткага қамалди

17 ёшли курьер билан можаро: ресторан ходими 5 суткага қамалди

Текширувда пиёдалар йўлагидан фойдаланиш қоидабузарликлари ҳам аниқланиб, ёзги майдонча олиб ташланди.