Ўзбекистон

Қўқондаги кўп қаватли уйда портлаш юзасидан жиноят иши очилди

Тергов-тезкор гуруҳи тузилиб, ҳодиса сабабларини аниқлаш ва ҳужжатлаштириш ишлари бошланган.

Қўқондаги кўп қаватли уйда портлаш юзасидан жиноят иши очилди

 

Фарғона вилояти ИИВ Тергов департаменти хабарига кўра, Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида содир бўлган портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

 

Фарғона вилояти ИИБ 2-минтақавий ҳудуд Тергов бўлими томонидан жиноят иши Жиноят кодекси 259-моддаси 2-қисми «а» банди (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлиши) билан қўзғатилиб, Тергов департаменти назоратига олинган.

 

Ички ишлар вазири ўринбосари Рамазон Ашропов бошчилигида ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи тузилиб, масъул ходимларга ҳодиса жойини Жиноят-процессуал кодекси талабларига мувофиқ ҳужжатлаштириш, иш учун аҳамиятга эга бўлган нарса ва буюмларни олиш, гувоҳлардан батафсил кўрсатмалар олиш, ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ва бошқа зарур тергов ҳаракатларини амалга ошириш топшириқлари берилди.

 

Аввалроқ, 25 февраль куни Қўқон шаҳридаги «Бўстон» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирида портлаш содир бўлгани, бахтсиз ҳодиса натижасида бир фуқаро бетон қоплама остида қолиб, воқеа жойида вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. Бошқа шахсларнинг жароҳат олгани тўғрисида маълумот келиб тушмаган. Ҳодиса оқибатида бир нечта хонадонларга зарар етган.

Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди

Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Суд биносидаги жанжал: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Суд биносидаги жанжал: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Актёр Билол Исхаков аввалроқ Президент ва Президент Администрацияси раҳбарига мурожаат қилган эди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Бокуга борди

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Бокуга борди

Ўзбекистон раҳбарини Озарбайжон Бош вазирининг ўринбосари Шаҳин Мустафаев ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Х халқаро “Евросиё кўприги” кинофестивали: Рашид Маликовнинг фильми бош совринни қўлга киритди

Х халқаро “Евросиё кўприги” кинофестивали: Рашид Маликовнинг фильми бош совринни қўлга киритди

Инсон тақдири ҳақидаги ҳикоя халқаро эътирофга сазовор бўлди.

Педофилларга умрбод қамоқ: Президент кутилган қонунни имзолади

Педофилларга умрбод қамоқ: Президент кутилган қонунни имзолади

14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахсларга 25 йилгача ёки умрбод қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Автобус тозалигига бепарволик қимматга тушди: уч механик жаримага тортилди

Автобус тозалигига бепарволик қимматга тушди: уч механик жаримага тортилди

Тошкентда 66-йўналишдаги автобуснинг санитария ҳолати ижтимоий тармоқларда танқид қилинган.

Халқаро курьерлик жўнатмалари арзонлашади: божхона йиғими 20 фоизга туширилади

Халқаро курьерлик жўнатмалари арзонлашади: божхона йиғими 20 фоизга туширилади

Бундан ташқари, айрим логистика марказлари 2040 йилгача ер ва мол-мулк солиқларидан озод қилинади.

Инфантинога Жаҳон чемпионатидан 1,72 млн доллар тўланган: маблағ ҳисоботда кўрсатилмаган

Инфантинога Жаҳон чемпионатидан 1,72 млн доллар тўланган: маблағ ҳисоботда кўрсатилмаган

Тўловнинг ФИФА йиллик ҳисоботида кўрсатилмагани раҳбар даромадларининг шаффофлиги юзасидан саволларни келтириб чиқарди.