Ўзбекистон

Самарқандда МИБ орқали гаровдаги мулк топилиб, хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро банкдан олган қарзини тўламай келган. Гаров эвазига қўйилган автомашинасини эса яшириб қўйган.

Самарқандда МИБ орқали гаровдаги мулк топилиб, хатланди

Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг 2025 йил 21 июндаги ижро варақасига асосан ундирувчи Капиталбанк фойдасига 13 189 301 сўм миқдоридаги қарздорликни ундириш белгиланган.

 

Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Нарпай туман бўлими иш юритувига келиб тушиб, ижро иши қўзғатилди.

 

Қарздор Ю.А.га ихтиёрий муддат берилгани ва бир неча бор огоҳлантиришлар юборилганига қарамасдан, қарздорлик белгиланган муддатда қопланмаган.

 

Ижро ҳаракатлари давомида гаров мулки сифатида расмийлаштирилган “Chevrolet Damas” русумли автотранспорт воситасига қидирув эълон қилинди. Қидирув тадбирлари натижасида мазкур транспорт воситаси қўшни маҳаллада жойлашган фуқаронинг омборхонасидан аниқланди.

 

Аниқланган автотранспорт воситаси белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдонига жойлаштирилди. Айни пайтда ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.