Ўзбекистон

Ўзбекистонда “Рақамли иқтисодиёт шароитида иқтисодий хавфсизликни таъминлаш” мавзусида илмий- амалий анжуман бўлиб ўтди

Тадбирнинг асосий мақсади жамоатчилик онги ва иқтисодий субъектлар онгида иқтисодий хавфсизлик тушунчасини кенгайтириш, рақамли иқтисодиёт шароитида юзага келаётган таҳдид ва хавф-хатарларни илмий жиҳатдан таҳлил қилиш ҳамда иқтисодий ҳуқуқбузарликларга қарши курашда самарали муҳитни шакллантиришга қаратилган.

Ўзбекистонда “Рақамли иқтисодиёт шароитида иқтисодий хавфсизликни таъминлаш” мавзусида илмий- амалий анжуман бўлиб ўтди

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университети томонидан “Рақамли иқтисодиёт шароитида иқтисодий хавфсизликни таъминлаш: муаммолар ва ечимлар” мавзусида Республика илмий-амалий анжумани ўтказилди.

 

Анжуманда Бош прокуратура, Марказий банк, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Савдо-саноат палатаси, солиқ ва божхона қўмиталари вакиллари, амалиётчилар, тадбиркорлар, шунингдек, олимлар, профессор-ўқитувчилар ва илмий изланувчилар иштирок этди.

 

Тадбирнинг асосий мақсади жамоатчилик онги ва иқтисодий субъектлар онгида иқтисодий хавфсизлик тушунчасини кенгайтириш, рақамли иқтисодиёт шароитида юзага келаётган таҳдид ва хавф-хатарларни илмий жиҳатдан таҳлил қилиш ҳамда иқтисодий ҳуқуқбузарликларга қарши курашда самарали муҳитни шакллантиришга қаратилган.

 

Анжуманда қуйидаги йўналишлар муҳокама қилинди:

Иқтисодий хавфсизлик соҳасида қонунчилик базасини мустаҳкамлаш;

  • Иқтисодиётдаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шу жумладан бюджет маблағлари сарфланиши устидан назорат тизимини такомиллаштириш;
  • Тадбиркорлик ва кичик бизнеснинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш ва қўллаб-қувватлашнинг илмий-амалий жиҳатлари;
  • Яширин иқтисодиёт кўламини қисқартиришда рақамли технологиялардан фойдаланиш;
  • Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризм ва оммавий қирғин қуролларини молиялаштиришга қарши кураш самарадорлигини ошириш.

 

Шунингдек, анжуман доирасида Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Меморандум инспекция ва университетнинг яширин иқтисодиёт кўламини таҳлил қилиш, баҳолаш ва тадқиқотлар ўтказиш, таклифлар ишлаб чиқиш соҳасидаги ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

 

Анжуман якунида илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилиб, уларни реализация қилиш чораларини кўриш белгиланди. Тадбир мамлакатимизда иқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш, рақамли ислоҳотлар самарадорлигини ошириш ва иқтисодий хавфсизлик маданиятини юксалтиришга хизмат қилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.