Ўзбекистон

Адлия вазирлиги “KIAК9”ни эгасига қайтариб берди

Вазирликнинг маълум қилишича, вақтинча текин фойдаланиб туриш учун таклиф таклиф қилинган автотранспорт воситасидан вазирликда фойдаланиш зарурати қолмаган.

Адлия вазирлиги “KIAК9”ни эгасига қайтариб берди

Адлия вазирлиги «ROODELL» МЧЖдан “совға сифатида” қабул қилган KIA К9 русумли автомобилини ташкилотга қайтариб берди. Бу ҳақда Zamon.uz сўровига жавобан Адлия вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

 

Жорий йилнинг 12 февраль куни Адлия вазири А. Тошқулов  имзоси остида вазирлик «ROODELL» МЧЖ балансида бўлган, 2023 йилда ишлаб чиқарилган KIA К9 PREMIUM русумли автотранспорт воситаси вақтинчалик фойдаланиш учун текин фойдаланиш шартномаси асосида вазирлик  қабул қилган. Бу ҳақда «Ревизор» Телеграм канали маълум қилган эди.

 

Вазир томонидан имзоланган буйруқда Автотранспорт воситасидан фойдаланиш билан боғлиқ ёқилғи-мойлаш материаллари  ва техник хизмат кўрсатиш  харажатлари амалдаги меъёрларга мувофиқ Адлия вазирлиги ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган.

 

“Формал-ҳуқуқий жиҳатдан, давлат органлари мулкни бепул фойдаланишга қабул қилиши мумкиндир. Лекин давлат хизматида этика ва манфаатлар тўқнашуви масаласи ҳам бор.

 

Нима учун хусусий компания давлат органига юқори тоифадаги автомобилни бепул тақдим этади? Ҳужжатда бу саволга жавоб йўқ”, - дейилади «Ревизор» Телеграм каналида.

 

Оргинфо маълумотларига кўра, «ROODELL» МЧЖ автотранспорт воситалари савдоси билан шуғулланиб келади. Ташкилот 2010 йил 10 май куни рўйхатдан ўтган. МЧЖ Тошкент шаҳри, Сирғали туманида фаолият юритади. 

 

Очиқ манбалардаги маълумотларга кўра, бу МЧЖ фаолияти Жиззах вилоятидаги “ADM Жиззах” МЧЖга бориб тақалади.

 

Шундан сўнг zamon.uz ушбу ҳолат бўйича Адлия вазирлиги Ахборот хизмат бошлиғи Хаёт Қличев билан боғланди. 

 

У бу ҳолат бўйича агар расмий изоҳ керак бўлса таҳририят томонидан расмий хат билан чиқиши кераклигини ва қонунда белгиланган тартибда жавоб қайтаришини маълум қилди.

 

Zamon.uz 19 февраль куни вазирлик почтасига сўров хатини юборди.

 

Адлия вазирлиги бугун, 27 февраль куни таҳририятимиз сўровига жавоб қайтарди.

 

Унда ёзилишича, «ROODELL» МЧЖ томонидан Адлия вазирлигига вақтинча текин фойдаланиб туриш учун таклиф таклиф қилинган KIA К9 русумли автотранспорт воситасини вазирликда фойдаланиш зарурати қолмаганлиги сабабли МЧЖга қайтариб берилган.

Қалбаки пуллар савдоси фош этилди: 297 млн сўмлик банкнотларни 148 млн сўмга сотган шахс ушланди

Қалбаки пуллар савдоси фош этилди: 297 млн сўмлик банкнотларни 148 млн сўмга сотган шахс ушланди

Унинг уйидан қалбаки банкнотлар тайёрлашда фойдаланилган принтер, махсус қоғозлар ва бошқа ускуналар ҳам топилган.

“Шаҳристон” бекатида метро поезди нега тўхтаб қолди?

“Шаҳристон” бекатида метро поезди нега тўхтаб қолди?

Метрополитен поезд носозлиги юзасидан изоҳ берди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.