Ўзбекистон

“Арзимас жарима” билан қутилдим деган ҳайдовчи 10 суткага қамалди

Ижтимоий тармоқларда “кичик жарима билан қутилдик” дея баёнот берган ҳайдовчи иши кассация тартибида қайта кўриб чиқилди.

“Арзимас жарима” билан қутилдим деган ҳайдовчи 10 суткага қамалди

 

Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатланган ҳайдовчи ҳамда ходим томонидан махсус таёқ (палкаси) улоқтирилгани акс этган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Орадан кўп ўтмай, мазкур ҳайдовчининг янги видеоси тарқалиб, унда у содир этган қоидабузарлигини “арзимас жарима” билан якунлангани ҳақида фахрланиб гапиргани акс этган.

 

Хабар қилинишича, 2003 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган А. Жумаевга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 2026 йил 16 январдаги қарори устидан Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан кассация тартибида протест киритилган.

 

Мазкур иш Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида кассация тартибида қайта кўриб чиқилди. Натижада биринчи инстанция судининг жарима қўллаш ҳақидаги қарори бекор қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

 

Суд қарорига мувофиқ, А. Жумаевга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 195-2-моддаси (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг фото ва/ёки видео тасвирини уларнинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган тарзда бузиб тарқатиш) билан 10 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.