Жаҳон

Истанбулда ўлдирилган ўзбекистонлик Сайёра учун ғойибона жаноза ўқилди

Маросимда марҳуманинг ота-онаси ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Истанбулда ўлдирилган ўзбекистонлик Сайёра учун ғойибона жаноза ўқилди

 

Туркиянинг Истанбул шаҳри Умрание туманидаги уйларнинг бирида ўлдирилган Ўзбекистон фуқароси Сайёра Эргашалиева учун ғойибона жаноза намози ўқилди. Бу ҳақда Туркия маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар берди.

 

Аввалроқ Шишли туманида чиқинди контейнеридан жасади бўлакланган ҳолда топилган Дурдона Ҳокимова билан бир уйда яшаган Сайёра Эргашалиева ҳам айни шахслар томонидан ўлдирилгани аниқланган эди. Унинг жасади ҳам Умраниедаги ўша уйда бўлакларга ажратилгани қайд этилмоқда.

 

Марҳуманинг ғойибона жаноза намози Шишли туманидаги Фуля маҳалласида жойлашган Фуля Меҳметчик масжидида ўқилди. Маросимда Сайёранинг отаси Баҳром Бўстанов ва онаси Соҳиба Бўстанова, шунингдек, жамоатчилик вакиллари ҳамда масжид жамоаси аъзолари иштирок этган.

 

Дафн маросимида сўзга чиққан ота-она қизлари хотирасини ёд этиб, Туркия адлия тизимига ишонч билдириб, айбдорларга нисбатан энг қатъий жазо чораси қўлланишини талаб қилди. Улар маросимни ташкил этишда кўмаклашганларга миннатдорлик изҳор этган.

 

Ҳозирда мазкур жиноят юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Расмий идоралар томонидан қўшимча маълумотлар эълон қилиниши кутилмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Истанбулда ўлдирилган ўзбекистонлик Сайёра учун ғойибона жаноза ўқилди | Zamon.uz