Жаҳон

Покистон Афғонистонга очиқ уруш эълон қилди

Ҳар икки томондан ҳам кўплаб қурбонлар бор. Таҳлилчилар воқеани икки қўшни давлат ўртасидаги сўнгги ўн йилликдаги энг йирик кескинлашув деб баҳоламоқда.

Покистон Афғонистонга очиқ уруш эълон қилди

 

27 февралга ўтар кечаси Покистон Қуролли кучлари Афғонистон ҳудудидаги Кобул ва Қандаҳор шаҳарларига авиазарбалар берди. Бу ҳақда ҳукумат расмийсига таяниб, ББС маълум қилди.

 

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф мамлакат ҳар қандай тажовузкор ҳаракатларга муносиб жавоб қайтаришга қодир эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш масаласида муроса бўлмайди ҳамда ҳар қандай таҳдид қатъий чоралар билан қарши олинади.

 

Бош вазир матбуот котиби Мошарраф Зайдий баёнотига кўра, зарбалар оқибатида 27 та «Толибон» ҳарбий пости вайрон қилинган, тўққизтаси эгаллаб олинган. Шунингдек, 80 дан ортиқ танк, артиллерия воситалари ва қуролли транспорт техникаси йўқ қилингани билдирилган.

 

Зайдий маълумотига кўра, операциялар давомида 133 нафар «Толибон» аъзоси ҳалок бўлган, 200 дан ортиқ киши жароҳат олган. Шу билан бирга, Афғонистон томони ҳам сўнгги ҳарбий ҳаракатлар давомида қарши томонга сезиларли йўқотишлар етказилганини даъво қилмоқда.

 

Покистоннинг ҳужуми 26 февраль куни Афғонистоннинг олтита чегара вилоятида, шунингдек, Кобул расман тан олмайдиган Дуранд чизиғи яқинида Покистон ва Афғонистон ҳарбий хизматчилари ўртасида қуролли тўқнашувларига жавоб бўлди.

 

Покистон мудофаа вазири Хаважа Асиф эса мавжуд вазиятни “очиқ уруш” дея баҳолаб, расмий Исломобод аввал дипломатик каналлар орқали масалани ҳал этишга уринганини, бироқ натижа бермагач, ҳарбий чоралар кўришга мажбур бўлганини маълум қилди.

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Расмийларга табиий офат етказган моддий зарар юзасидан қарийб 20 мингта мурожаат келиб тушган.

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Денгиз орқали юк ташишдаги узилишлар, урушлар ва қурғоқчилик глобал озиқ-овқат нархларининг ошишига сабаб бўлмоқда.

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Фуқароларга транспортдаги эҳтимолий узилишлар ва рейслар бекор қилинишини ҳисобга олиш тавсия этилди.

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

Исроил Бош вазири мамлакат душманларига янада кучли зарбалар берилиши мумкинлигини билдирди.

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

АҚШ Давлат котиби Украинадаги урушни тугатиш бўйича келишувга эришиш қийинлигича қолаётганини билдирди.

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Саналар янги ойнинг кўринишига қараб бир кунга олдинга ёки кейинга сурилиши мумкин.

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

Ароқчи Нетаняхуни АҚШни Эрон билан янги урушга тортишга уринаётганликда айблади.

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

2025 йил охирида шаҳарда бу ёш гуруҳига мансуб 5,29 миллион киши яшаган.