Ўзбекистон

Тошкентда 10-синф ўқувчиси уриб юборган ЙПХ ходими вафот этди

ИИВ ва Бош прокуратура унинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Тошкентда 10-синф ўқувчиси уриб юборган ЙПХ ходими вафот этди

Тошкентда 10-синф ўқувчиси уриб юборган ИИБ ЙҲХБ ходими вафот этди. Бу ҳақида Ички ишлар вазирлиги хабар қилди.

 

Қайд этилишича, 25 февраль куни соат 21:48ларда Тошкент шаҳрида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори кичик сержант Хосилбек Эшназаров 10 синф ўқувчиси бўлган вояга етмаган ҳайдовчи бошқарувидаги “BMW” русумли автомашинанинг уриб юбориши натижасида ҳаёти учун оғир тан жароҳатларини олиб 3 кун давомида шифокорлар назоратида бўлган ички ишлар органлари ходими кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

 

“Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ва кўп сонли шахсий таркиби Тошкент шаҳри ИИББ ЖХХ ЙҲХБ Йўл-патруль хизмати бригадаси 2-батальони 4-сафарбар гуруҳи йўл-патруль хизмати инспектори кичик сержант Эшназаров Хосилбек Бекназар ўғлининг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

 

Кичик сержант Хосилбек Эшназаров 2022 йилдан ички ишлар органларида фидокорона хизмат қилган. Унинг ортидан қардли ота-онаси, суюкли аёли, 2 нафар ўғил ва 1 нафар қиз фарзандлари қолди”, дейилади хабарда.

Комил Алламжонов АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси билан учрашди

Комил Алламжонов АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси билан учрашди

Қатор муҳим тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Саида Мирзиёева “Henderson Land Group” бошқаруви раиси билан учрашув ўтказди

Саида Мирзиёева “Henderson Land Group” бошқаруви раиси билан учрашув ўтказди

Учрашувда энергетика, инфратузилма ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди.

Тошкентда автобуслар учун алоҳида йўлаклар: 17,9 кмни ташкил этади

Тошкентда автобуслар учун алоҳида йўлаклар: 17,9 кмни ташкил этади

Лойиҳанинг дастлабки қиймати 6,5 миллиард сўмга баҳоланмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев ACWA компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев ACWA компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

Саудия Арабистони иштирокидаги йирик инвестиция лойиҳаларининг бориши кўриб чиқилди.

Мактабдаги қизлар жанжали: директор ўринбосарига ҳайфсан берилди

Мактабдаги қизлар жанжали: директор ўринбосарига ҳайфсан берилди

Шунингдек, синф раҳбарларига қатъий огоҳлантириш билдирилган.

2 200 мегаваттлик 6 та лойиҳа: қуёш ва шамол станциялари очиқ танловга чиқарилади

2 200 мегаваттлик 6 та лойиҳа: қуёш ва шамол станциялари очиқ танловга чиқарилади

Янги энергетика лойиҳалари ҳудудларнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб режалаштирилади.

Автобус ҳаракати давомида ёнғин содир бўлдими? Расмий муносабат билдирилди

Автобус ҳаракати давомида ёнғин содир бўлдими? Расмий муносабат билдирилди

Ҳодисадан сўнг автобус йўналишдан чиқарилиб, автобус саройига қайтарилган.

Энергетика тараққиётнинг юраги: Ўзбекистонда энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Энергетика тараққиётнинг юраги: Ўзбекистонда энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Умумий қиймати 4,7 миллиард долларлик олтита энергетика лойиҳаси бўйича битимлар имзоланди.