Ўзбекистон

10-синф ўқувчиси уриб юбориши оқибатида вафот этган ЙПХ ходими сўнгги манзилга кузатилди

Видолашув маросимида ходим шарафига қуролдан ўт очилди.

10-синф ўқувчиси уриб юбориши оқибатида вафот этган ЙПХ ходими сўнгги манзилга кузатилди

Бугун, 28 февраль куни Тошкентда 10-синф ўқувчиси уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлган Йўл-патруль хизмати ходими, кичик сержант Хосилбек Эшназаров сўнгги манзилга кузатилди. Бу ҳақида Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти хабар берди.

 

У жорий йилнинг 25 февраль куни пойтахтнинг Миробод тумани Нукус кўчасида бегона транспорт воситасини олиб қочиб, юқори тезликда ҳаракатланаётган вояга етмаган қонунбузарнинг йўлини тўсиб, ўз жонини аямаган ҳолда юзага келиши мумкин бўлган оғир оқибатнинг олдини олган.

 

Қаҳрамонларча ҳаракат қилган ходим оғир тан жароҳатлари олган. Кўрсатилган тиббий ёрдам ва мутахассисларнинг ҳаракатларига қарамасдан, Хосилбек шифохонада вафот этган.

 

ИИВ матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсовга кўра, 33 ёшли Хосилбек Эшназаров оиланинг кенжа фарзанди, ота-онасининг суянган тоғи, икки қиз ва бир ўғилнинг ишонган қалқони, рафиқасининг севимли турмуш ўртоғи бўлган.

 

“Хосилбекнинг кўрсатган жасорати эса Ички ишлар вазирлиги шахсий таркиби, сафдошлари ҳамда у хизмат қилган халқ қалбида мангу яшайди. Она-юрт ўз қаҳрамон фарзандини ҳеч қачон унутмайди”, дейди Ғиёсов.

 

Айни пайтда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 267-моддаси (транспорт воситасини олиб қочиш) 1-қисми ва 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми «Д» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қўлга олинган.

 

 

 

 

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

10-синф ўқувчиси уриб юбориши оқибатида вафот этган ЙПХ ходими сўнгги манзилга кузатилди | Zamon.uz