Жаҳон

Ҳал қилувчи палладамиз — Ризо Паҳлавий Эрон халқига мурожаат қилди

Эрон собиқ валиаҳд шаҳзодаси АҚШ томонидан ваъда қилинган ёрдам етиб келаётганини айтиб, якуний ғалаба Эрон халқига тегишли бўлишини билдирди.

Ҳал қилувчи палладамиз — Ризо Паҳлавий Эрон халқига мурожаат қилди

 

Эрон собиқ валиаҳд шаҳзодаси Ризо Паҳлавий мамлакат халқига мурожаат йўллаб, Эрон “ҳал қилувчи паллага” кирганини таъкидлади. У ўз чиқишида Ислом Республикаси режимига қарши курашнинг якуний босқичи яқинлашаётганини билдирди.

 

Паҳлавий АҚШ президенти томонидан Эрон халқига ваъда қилинган ёрдам етиб келаётганини қайд этиб, бу ёрдам Эрон халқига эмас, балки “зулм аппарати” деб атаган амалдаги тузумга қарши қаратилганини айтди. Унинг таъкидлашича, якуний ғалабага Эрон халқининг ўзи эришади.

 

“Бироқ бу ёрдам келганига қарамай, охирги ғалаба барибир бизники бўлади. Бу охирги жангни биз – Эрон халқи якунлаймиз. Кўчаларга қайтиш вақти яқинлашди”, деган у.

 

Собиқ шаҳзода мамлакат қуролли кучлари, полиция ва хавфсизлик хизматларига мурожаат қилиб, уларни Ислом Республикаси раҳбариятини эмас, балки Эрон ва унинг халқини ҳимоя қилишга чақирди. “Сизнинг бурчингиз халқни ҳимоя қилишдир”, дея таъкидлади у.

 

Маълумот учун, Паҳлавий 1979 йилги Ислом инқилобигача мамлакатни бошқарган Паҳлавийлар сулоласи вакили бўлиб, ҳозирда хорижда яшайди ва сўнгги йилларда ҳукуматга қарши норозилик намойишларини қўллаб-қувватлаб келмоқда.

 

Унинг мурожаати минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазият кескинлашиб бораётган бир пайтда янгради. 28 февраль куни Исроил кучлари Эрондаги ҳарбий объектларга зарба берганини Исроил мудофаа вазири Исраэл Катз тасдиқлаган эди. Операциядан сўнг мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Ҳал қилувчи палладамиз — Ризо Паҳлавий Эрон халқига мурожаат қилди | Zamon.uz