Жаҳон

Ҳар қандай тажовуз жавобсиз қолмайди — Эрон АҚШ ва Исроилни огоҳлантирди

Ташқи ишлар вазирлиги Исроилга ёрдам кўрсатадиган Яқин Шарқдаги ҳар қандай база Эрон нишонига айланишини маълум қилди.

Ҳар қандай тажовуз жавобсиз қолмайди — Эрон АҚШ ва Исроилни огоҳлантирди

 

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва Исроилга нисбатан кескин огоҳлантириш билан чиқиб, Исроилга ҳарбий ёки логистик ёрдам кўрсатаётган Яқин Шарқдаги ҳар қандай база Эрон нишонига айланишини маълум қилди. Бу ҳақда Эроннинг расмий ахборот манбаларидан бири — Тасним хабар берди.

 

Баёнотда таъкидланишича, мазкур ҳаракатлар АҚШ ва Исроил учун “катта сабоқ” бўлади. Эрон ТИВ тарихий тажрибага таяниб, эронликлар ҳеч қачон хорижий тажовузга бўйсунмаганини ва бу сафар ҳам жавоб қатъий бўлишини қайд этди.

 

“Эрон музокараларга ҳам, ўзини ҳимоя қилиш учун ҳарбий чоралар кўришга ҳам тайёр. Турли баҳоналар билан амалга ошириладиган ҳар қандай ҳужум жавобсиз қолмайди. Биз ҳудудий яхлитлигимиз ва суверенитетимизни ҳимоя қилиш учун барча мавжуд куч ва ресурсларни сафарбар қиламиз”, дейилади вазирлик баёнотида.

 

Шунингдек, Эрон БМТ ва бошқа халқаро ташкилотларни вазиятга муносабат билдиришга чақириб, БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзолари можарони тўхтатиш бўйича ўз мажбуриятларини бажариши лозимлигини таъкидлади.

 

Маълумот учун, 28 февраль куни АҚШ президенти Доналд Трумп АҚШ Исроил билан ҳамкорликда Эронга қарши кенг кўламли ҳарбий операция бошланганини эълон қилган эди. Шундан сўнг Теҳрон, Исфаҳон, Караж ва Кермоншоҳ вилоятида портлашлар қайд этилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Колумбияда ноқонуний олтин кони қулади: 14 киши ҳалок бўлди

Колумбияда ноқонуний олтин кони қулади: 14 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида яна етти киши жароҳатланган.

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Расмийларга табиий офат етказган моддий зарар юзасидан қарийб 20 мингта мурожаат келиб тушган.

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Денгиз орқали юк ташишдаги узилишлар, урушлар ва қурғоқчилик глобал озиқ-овқат нархларининг ошишига сабаб бўлмоқда.

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Фуқароларга транспортдаги эҳтимолий узилишлар ва рейслар бекор қилинишини ҳисобга олиш тавсия этилди.

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

Исроил Бош вазири мамлакат душманларига янада кучли зарбалар берилиши мумкинлигини билдирди.

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

АҚШ Давлат котиби Украинадаги урушни тугатиш бўйича келишувга эришиш қийинлигича қолаётганини билдирди.

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Саналар янги ойнинг кўринишига қараб бир кунга олдинга ёки кейинга сурилиши мумкин.

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

Ароқчи Нетаняхуни АҚШни Эрон билан янги урушга тортишга уринаётганликда айблади.