Жаҳон

Исроил Эрондаги бошланғич мактабга зарба берди

Ҳодиса оқибатида салкам 60 нафар бола ҳалок бўлган.

Исроил Эрондаги бошланғич мактабга зарба берди

 

Исроил Эроннинг жанубидаги Минаб шаҳрида жойлашган қизлар мактабига ракета зарбаси берди. Mehr ахборот агентлиги ва маҳаллий расмийлар маълумотига кўра, ҳужум оқибатида камида 57 нафар бола ҳалок бўлган, яна 48 нафари турли даражада жароҳат олган.

 

Айни пайтда воқеа жойида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда, вайроналар остида қолганларни излаш ишлари олиб борилмоқда.

 

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчий ҳужумга муносабат билдириб, зарба оқибатлари акс этган видеокадрларни эълон қилди. У Эрон халқига қарши содир этилган “жиноятлар жавобсиз қолмаслигини” таъкидлади.

 

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Исмоил Бақоий ҳам ҳужумни “очиқ жиноят” деб атаб, БМТ Хавфсизлик кенгашини зудлик билан чора кўришга чақирди.

 

Al-Jazeera телеканали мухбири Муҳаммад Валлнинг Теҳрондан хабар беришича, таълим муассасасига берилган зарба АҚШ ва Исроилнинг “фаqat ҳарбий объектлар нишонга олинмоқда” деган баёнотларини шубҳа остига қўймоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Исроил Эрондаги бошланғич мактабга зарба берди | Zamon.uz