Жаҳон

Исроил ўз ҳаво ҳудудини фуқаролик рейслари учун ёпди

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Исроил Қўшма Штатлар билан биргаликда Эронга ҳужум уюштирган.

Исроил ўз ҳаво ҳудудини фуқаролик рейслари учун ёпди

 

Исроил давлат мудофаа кучлари шанба куни эрталаб Эронга қарши “олдиндан огоҳлантирувчи зарба” бергани муносабати билан Исроил ҳаво ҳудуди фуқаролик рейслари учун ёпилди ва аэропортларга фақат кейинги хабарнома берилгунга қадар бормаслик сўралмоқда.

 

Мудофаа вазири Исраэль Кацнинг баёнотига кўра, мамлакатга таҳдидларни бартараф этиш мақсадида Эронга қарши профилактик операция амалга оширилди. Шу сабабли бутун мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Ички фронт қўмондонлиги жамоатчилик учун кўрсатмаларни янгилади: йиғилишлар, таълим тадбирлари ва бизнес фаолияти тақиқланди.

 

Мамлакатга ракета ҳамда дрон ҳужумлари эҳтимоли ошгани сабабли фуқароларга хавфсиз бошпаналарда қолиш ва расмий кўрсатмаларга риоя қилиш тавсия қилинди.

 

Баъзи оммавий ахборот воситалари Исроил Қўшма Штатлар билан бирга Эронга ҳужум қилгани ҳақида хабар бермоқда. Бу расман тасдиқланмаган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Исроил ўз ҳаво ҳудудини фуқаролик рейслари учун ёпди | Zamon.uz