Жаҳон

Оятуллоҳ Али Хоманаий хавфсиз ҳудудга олиб кетилди — Reuters

Маълумотларга кўра, Эрон Олий Раҳбари хавфсизлик сабаб Теҳрондан эвакуация қилинган.

Оятуллоҳ Али Хоманаий хавфсиз ҳудудга олиб кетилди — Reuters

 

Reuters агентлигининг хабар беришича, Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий хавфсизлик сабабли Теҳрондан эвакуация қилиниб, олдиндан тайёрланган хавфсиз ҳудудга кўчирилган.

 

Агентликка Эрон расмийларидан бирининг маълум қилинишича, Олий Раҳбар АҚШ ва Исроил томонидан амалга оширилган зарбалардан сўнг пойтахтни тарк этган.

 

Исроил ва АҚШ зарбалари натижасида Эрон мудофаа вазири Азиз Носирзода, мамлакат суд тизими раҳбари Ғулом Ҳусайн Моҳсений-Эжеий ва Эрон армияси бош қўмондони Амир Ҳотамий йўқ қилинди, дея хабар қилинмоқда.

 

28 февраль куни эрталаб Исроил Ташқи ишлар вазирлиги Эрон ҳудудига нисбатан “таҳдидни бартараф этиш мақсадида” олдиндан огоҳлантирувчи зарба берилганини хабар берилган эди. Эрон оммавий ахборот воситалари эса Теҳрон, Исфаҳон ва бошқа қатор шаҳарларда портлашлар содир бўлганини хабар қилди.

 

Шунингдек, Эрон ОАВ АҚШ ва Исроил томонидан Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (КСВР) разведка бошқармаси ҳамда Теҳрон марказига зарбалар берилгани ҳақида маълумот тарқатди. Воқеалар ортидан мамлакат ўз ҳаво ҳудудини ёпган.

 

Исроил хавфсизлик хизмати вакилининг Реутерсъга билдиришича, мазкур операция бир неча ой олдин режалаштирилган бўлиб, уни амалга ошириш вақти бир неча ҳафта аввал белгиланган.

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Расмийларга табиий офат етказган моддий зарар юзасидан қарийб 20 мингта мурожаат келиб тушган.

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Денгиз орқали юк ташишдаги узилишлар, урушлар ва қурғоқчилик глобал озиқ-овқат нархларининг ошишига сабаб бўлмоқда.

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Фуқароларга транспортдаги эҳтимолий узилишлар ва рейслар бекор қилинишини ҳисобга олиш тавсия этилди.

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

Исроил Бош вазири мамлакат душманларига янада кучли зарбалар берилиши мумкинлигини билдирди.

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

АҚШ Давлат котиби Украинадаги урушни тугатиш бўйича келишувга эришиш қийинлигича қолаётганини билдирди.

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Саналар янги ойнинг кўринишига қараб бир кунга олдинга ёки кейинга сурилиши мумкин.

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

Ароқчи Нетаняхуни АҚШни Эрон билан янги урушга тортишга уринаётганликда айблади.

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

2025 йил охирида шаҳарда бу ёш гуруҳига мансуб 5,29 миллион киши яшаган.