Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ўзбекистонликларни огоҳликка чақирди

Минтақадаги вазият кескинлашаётгани сабабли гавжум жойларга бормаслик ва маҳаллий кўрсатмаларга амал қилиш тавсия этилди.

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ўзбекистонликларни огоҳликка чақирди

 

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси Исроил ҳудудида бўлиб турган ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқиб, улардан юқори даражада эҳтиёткор бўлишни сўради.

 

Дипломатик ваколатхона фуқароларга гавжум жойларга бормаслик, заруратсиз айрим ҳудудларда ҳаракатланмаслик, маҳаллий ҳокимият органлари кўрсатмаларига қатъий амал қилиш ҳамда яқинлари билан доимий алоқада бўлиб туришни тавсия этди. Шунингдек, шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни доимо ўзи билан олиб юриш муҳимлиги таъкидланди.

 

Мазкур мурожаат минтақадаги хавфсизлик вазияти кескинлашиб бораётган бир пайтда янгради. Хусусан, АҚШ Давлат департаменти Америка элчихонасининг айрим ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига Исроил ҳудудини тарк этишга рухсат берганини маълум қилди. Уларга тижорат авиарейслари мавжуд бўлган даврда мамлакатни тарк этиш тавсия этилган.

 

Шунингдек, The New York Times нашри фавқулодда чоралар Эрон ҳудудига қарши эҳтимолий ҳарбий амалиётга тайёргарлик билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини ёзган. Нашрга кўра, бундай сценарий минтақадаги кескинликнинг янада кучайишига олиб келиши эҳтимолдан холи эмас.

 

Элчихона Ўзбекистон фуқароларини вазиятни расмий манбалар орқали кузатиб боришга ва хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди.

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Барча истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш 33 дақиқада тўлиқ тикланди.

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Фармонда унинг инвестицияларни жалб қилиш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни илгари суришдаги хизматлари эътироф этилган.

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

АҚШ Давлат котиби ушбу орден билан Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигини ривожлантиришдаги хизматлари учун тақдирланди.

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Ўзбекистон Президенти ва АҚШ Давлат котиби стратегик шерикликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди.

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Шу билан бирга, Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 8,8 фоизга ошди.

60 км/соат ўрнига 201 км/соат: Бухорода Маlibu-2 ҳайдовчиси ушланди

60 км/соат ўрнига 201 км/соат: Бухорода Маlibu-2 ҳайдовчиси ушланди

Ҳайдовчи давлат рақамларини ўзбошимчалик билан ечиб, автомобиль салонига қўйган ва шаҳар ичида юқори тезликда ҳаракатланган.

С5+1 доирасидаги муҳим янгилик: Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

С5+1 доирасидаги муҳим янгилик: Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

Янгилик С5+1 форматидаги тадбирлар доирасида эълон қилинди.

17 ёшли курьер билан можаро: ресторан ходими 5 суткага қамалди

17 ёшли курьер билан можаро: ресторан ходими 5 суткага қамалди

Текширувда пиёдалар йўлагидан фойдаланиш қоидабузарликлари ҳам аниқланиб, ёзги майдонча олиб ташланди.