Ўзбекистон

Бахтиёр Саидов Яқин Шарқ давлатларининг ташқи ишлар вазирлари билан мулоқот қилди

Вазир уларга Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий ҳамдардлиги ва бирдамлигини етказган.

Бахтиёр Саидов Яқин Шарқ давлатларининг ташқи ишлар вазирлари билан мулоқот қилди

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Яқин Шарқдаги вазият юзасидан Қатар, Кувайт, Ўмон Султонлиги, Иордания, Баҳрайн, Озарбайжон ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари билан телефон орқали мулоқотлар ўтказди.

 

Қатар Давлати Бош вазири ва ташқи ишлар вазири Шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон бин Жосим Ол Соний билан суҳбат чоғида минтақадаги вазият атрофлича муҳокама қилинди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий ҳамдардлиги ва бирдамлиги етказилди. Томонлар суверенитет, ҳудудий яхлитлик ва куч ишлатмаслик тамойилларига қатъий риоя этиш муҳимлигини таъкидлади.

 

Кувайт ташқи ишлар вазири Шайх Жарроҳ Ас-Сабоҳ билан бўлиб ўтган мулоқотда ҳам минтақадаги вазият ривожи юзасидан фикр алмашилди. Ўзбекистон етакчисининг Кувайт халқи ва раҳбариятига йўллаган самимий ҳамдардлиги етказилди. Давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитликни ҳурмат қилиш, барча масалаларни халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ тинч йўл билан ҳал этиш зарурлиги қайд этилди.

 

Ўмон Султонлиги ташқи ишлар вазири Саййид Бадр бин Ҳамад ал-Бусайдий билан суҳбатда ҳам минтақавий вазият муҳокама қилинди. Ўзбекистон томони тинчлик, суверенитет ва ҳудудий яхлитлик тамойилларига содиқлигини тасдиқлади.

 

Иордания Бош вазир ўринбосари, ташқи ишлар ва экспатриатлар масалалари бўйича вазири Айман Сафади билан мулоқотда вазиятнинг барқарорлик ва хавфсизликка таъсири юзасидан фикр алмашилди. Ўзбекистон Президентининг Иордания раҳбарияти ва халқига қаратилган қўллаб-қувватлови етказилди.

 

Баҳрайн ташқи ишлар вазири Абдуллатиф бин Рашид ал-Заяни билан суҳбатда минтақадаги кескинликлар муҳокама қилинди. Ўзбекистон томони халқаро ҳуқуқ нормаларига қатъий амал қилиш минтақавий барқарорликнинг асосий шарти эканини таъкидлади.

 

Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов билан телефон мулоқотида Яқин Шарқдаги вазият ва унинг минтақавий оқибатлари юзасидан фикр алмашилди. Томонлар суверенитет ва ҳудудий яхлитликни сақлаш, низоларни дипломатик воситалар орқали ҳал этиш борасидаги умумий позициялар бирлигини тасдиқлади.

 

Шунингдек, Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Шайх Абдулла бин Зоид Ол Наҳаён билан бўлиб ўтган суҳбатда ҳам вазият атрофлича муҳокама қилинди. Ўзбекистон Президенти номидан БАА раҳбарияти ва халқига самимий ҳамдардлик ва бирдамлик изҳор этилди.

 

Телефон мулоқотлари давомида Ўзбекистон томони барча масалаларни халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ, тинч, сиёсий ва дипломатик йўл билан ҳал этиш зарурлигини яна бир бор таъкидлади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Бахтиёр Саидов Яқин Шарқ давлатларининг ташқи ишлар вазирлари билан мулоқот қилди | Zamon.uz