Ўзбекистон

Эрон президенти телевидение орқали кўриниш берди

У ўз чиқишида АҚШ ва Исроилга жавоб зарбалари давом эттирилишини билдирди.

Эрон президенти телевидение орқали кўриниш берди

Эрон президенти Масуд Пезешкиён АҚШ–Исроил ҳужумларидан кейин илк бор жамоатчилик олдига чиқиб, давлат телевидениеси орқали видеомурожаат билан чиқиш қилди.

 

Мурожаатда у мамлакатда тузилган уч аъзолик муваққат Раҳбарлар кенгаши бугундан бошлаб ўз вазифаларини расман бажаришни бошлаганини маълум қилди. Ушбу кенгаш олий раҳбар ваколатларини янги раҳбар сайлангунига қадар амалга оширади.

 

Пезешкиён ўз чиқишида Эрон армияси АҚШ ва Исроил томонидан амалга оширилган ҳужумларга жавоб қайтаришда давом этишини таъкидлади. У мамлакат хавфсизлиги ва суверенитетини ҳимоя қилиш давлатнинг устувор вазифаси эканини қайд этди.

 

Маълумотларга кўра, олий раҳбар Али Хоманаий Исроил–АҚШ ҳужумида нишонга олинганидан кейин мамлакат Конституциясига мувофиқ уч нафардан иборат муваққат раҳбарият кенгаши шакллантирилган. Кенгаш давлат раҳбарининг асосий ваколатларини вақтинча бажаради.

 

Эроннинг янги олий раҳбарини эса 88 нафар диний уламодан иборат Экспертлар Ассамблеяси сайлайди. Мазкур орган мамлакатда олий раҳбарни тайинлаш ва унинг фаолияти устидан назорат қилиш ваколатига эга.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Эрон президенти телевидение орқали кўриниш берди | Zamon.uz