Жаҳон

Эронда Хоманаий ўрнини ким эгаллаши мумкин?

3 нафар шахс эҳтимолий ворис сифатида илгани сурилмоқда.

Эронда Хоманаий ўрнини ким эгаллаши мумкин?

Эронда Олий раҳбар Али Хоманаий ўлимидан кейин ҳокимият кимнинг қўлига ўтиши масаласи халқаро матбуот ва сиёсий доираларда фаол муҳокама қилинмоқда. The New York Times нашрининг ёзишича, Хоманаий ўзидан кейинги бошқарув тизимини олдиндан режалаштиришга ҳаракат қилган ва эҳтимолий сценарийларни кўриб чиққан. Манбаларга кўра, ўтиш даврида мамлакат бошқарувида унинг яқин иттифоқчиларидан бири, тажрибали сиёсатчи Али Лорижоний муҳим роль ўйнаши мумкин.

 

Эрон Конституциясига мувофиқ, Олий раҳбар лавозими бўшаган тақдирда янги раҳбарни 88 нафар диний уламодан иборат “Экспертлар ассамблеяси” сайлайди. Бу орган номзоднинг диний мақоми, сиёсий тажрибаси ва Ислом Республикаси тамойилларига содиқлигини инобатга олади. Шу боис якуний қарор айнан ушбу кенгаш қўлида бўлади.

 

Ҳозирча расмий ворис эълон қилинмаган бўлса-да, бир қатор шахслар эҳтимолий номзод сифатида тилга олинмоқда. Улар орасида суд тизими раҳбари Ғулом Ҳусайн Моҳсени-Эжеий, Олий раҳбар девонида узоқ йиллар фаолият юритган Али Асғар Ҳижозий ҳамда Ислом Республикаси асосчиси Рухуллоҳ Хомейнийнинг набираси Ҳасан Хомейний бор. Таҳлилчиларнинг фикрича, ушбу номзодларнинг ҳар бири диний нуфуз ва давлат бошқарувидаги тажриба жиҳатидан маълум устунликларга эга.

 

Шунингдек, Хоманаийнинг ўғли Можтаба Хоманаий номи ҳам айрим сиёсий гуруҳлар томонидан тилга олинмоқда. Бироқ кузатувчилар Эронда ҳокимиятнинг мерос тарзида ўтиши масаласи жамият ва сиёсий элита ичида тортишувларга сабаб бўлиши мумкинлигини қайд этмоқда. Аввалроқ айрим манбалар Хоманаий лавозим мерос бўлиб қолишини истамаганини билдирган эди.

 

Мутахассислар фикрича, ворислик масаласи нафақат ички сиёсий мувозанат, балки минтақадаги геосиёсий вазиятга ҳам бевосита таъсир кўрсатади. Шу боис Эронда Олий раҳбарликка ким келиши мамлакатнинг ички сиёсати, Ғарб билан муносабатлари ва минтақавий стратегияси учун ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Эронда Хоманаий ўрнини ким эгаллаши мумкин? | Zamon.uz