Жаҳон

Хоманаий вафотидан сўнг минглаб эронликлар кўчага чиқди

Теҳроннинг Инқилоб майдонида одамлар марҳум раҳнамо учун мотам тутмоқда.

Хоманаий вафотидан сўнг минглаб эронликлар кўчага чиқди

Оятуллоҳ Али Хоманаий вафот этгани ҳақидаги хабарлар ортидан Эронда икки хил муносабат кузатилмоқда. Минглаб одамлар уни хотирлаш учун Теҳрон кўчаларига чиққан. Давлатга яқин манбалар ва ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда айрим зиёратгоҳлар, жумладан Имом Ҳусайн зиёратгоҳи атрофида одамлар мотам тутаётгани акс этган.

 

Теҳроннинг Инқилоб майдонидаги одамлар АҚШ ва Исроил ҳужумларида ҳалок бўлган Оятуллоҳ Хаманаий учун мотам тутмоқда. Исфаҳонда эса ўн минглаб мотамдорлар тўпланмоқда.

 

Кадрларда тўпланганлар марҳум олий раҳбар учун дуо қилаётгани, айрим жойларда эса “Америкага ўлим” ва “Исроилга ўлим” дея шиорлар янграётгани кўринади. Бу ҳолат Эрондаги сиёсий ва жамоатчилик кайфиятининг кескинлашганини кўрсатмоқда.

 

Шу билан бирга, The New York Times нашрининг ёзишича, тунда Теҳрон ва бошқа айрим шаҳарларда катта гуруҳлар кўчаларга чиқиб, Ҳоманаийнинг ҳалокати ҳақидаги хабарни нишонлаган. Нашр бу ҳолатни жамият ичидаги қарашлар турлича эканининг ифодаси сифатида баҳолаган.

 

Эрон расмийлари Оятуллоҳ Али Ҳоманаийнинг ўлими учун қасос олиниши ҳақида огоҳлантирди. Ҳукумат ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тарқатган баёнотларда айбдорлар жазосиз қолмаслиги таъкидланди.

 

Эрон ҳукумати баёнотида “тўлиқ куч ва қатъият билан бу жиноятнинг айбдорлари ва ташкилотчиларини қилган ишларидан пушаймон қиламиз”, дейилган. Расмий Теҳрон ушбу ҳодисани оғир жиноят сифатида баҳолаб, тегишли чоралар кўрилишини маълум қилди.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.