Жаҳон

“Ислом олами зудлик билан чора кўриши шарт” — Эрдўған

Туркия Президенти Эронга қарши урушни қоралаб чиқди.

“Ислом олами зудлик билан чора кўриши шарт” — Эрдўған

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Исроил ва АҚШнинг Эронга қилган ҳужумларини қоралади ҳамда бу ҳаракатлар Эрон суверенитетини очиқчасига бузишини таъкидлади.

 

Эрдўғаннинг сўзларига кўра, Туркия дўст ва қардош Эрон халқининг тинчлигига таҳдид солаётган бугунги ҳужумлардан қайғуда ва ташвишда. Унинг таъкидлашича, Исроил провокациялари билан бошланган ҳужумлар минтақадаги вазиятни янада кескинлаштирган. Туркия томони узоқ вақт давомида келишмовчиликларни мулоқот йўли орқали ҳал қилишга ҳаракат қилгани, минтақадаги бошқа давлатлар ҳам дипломатик имкониятларини ишга солгани айтилди. Бироқ, Эрдўған фикрича, Исроилнинг жараённи издан чиқаришга қаратилган уринишлари туфайли томонлар ўртасидаги ишонч инқирозини бартараф этиш имкони бўлмаган.

 

Шу билан бирга, Туркия раҳбари Анқара Эроннинг Форс кўрфазидаги биродар давлатларга ҳар қандай сабаб билан ҳужум қилишини қабул қилмаслигини билдирди. У вазиятни барқарорлаштириш учун дипломатик ташаббусларни фаоллаштириш нияти борлигини айтди.

 

Эрдўғаннинг таъкидлашича, Туркия сулҳ тузилиши ва музокаралар қайта бошланиши учун зудлик билан дипломатик ҳаракатларни кучайтиради. У оғир даврда минтақадаги биродар халқларни қўллаб-қувватлаш давом эттирилишини ҳам қайд этди.

 

Президентнинг фикрича, соғлом ақл ва ҳушёр ёндашувсиз дипломатияга йўл очилмайди ва минтақа олов ичида қолиши мумкин.

 

“Уруш кенгаймаслиги, янада кўп қон тўкилмаслиги ва минтақамиз янада кўпроқ азият чекмаслиги учун барча томонлар, энг аввало ислом олами зудлик билан чора кўриши шарт”, — деди Эрдўған.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.